date
views 543

Premium авто учун Tandem OLED дисплейлар тайёрланмоқда

Premium авто учун Tandem OLED дисплейлар тайёрланмоқда
Samsung Display компанияси iPad Pro 2024’да қўлланилган Tandem OLED технологиясини энди автомобиллар дисплейлари учун ҳам жорий этмоқчи, деб Pepelac News хабар берди. Жанубий Корея манбаларининг таъкидлашича, компания нафақат OLED технологиясини автомобиль саноатига мослаштирмоқда, балки ишлаб чиқариш қувватларини ҳам кенгайтиришни режалаштирган.

Аввалроқ Samsung Audi учун чекланган миқдорда Tandem OLED дисплейлар етказиб берган эди. Энди эса, айниқса премиум-сегмент автокомпаниялари бу технологияга катта қизиқиш билдираётган бир пайтда, Samsung бозорда етакчиликни эгаллашни кўзламоқда. Бу технология Apple’нинг янги iPad Pro қурилмаларида ҳам қўлланилаётгани диққатга сазовор.

Tandem OLED оддий OLED дисплейлардан фарқли равишда икки карра RGB қатламларига эга бўлиб, бу дисплейнинг ёрқинлигини оширади, энергия истеъмолини камайтиради ва узоқ муддатли ишлашини таъминлайди. Бундай сифатлар автомобиль дисплейлари учун жуда муҳим — чунки қуёш нурида яхши кўриниш ва ишончлилик талаб этилади.

Компания, шунингдек, люкс авто истеҳсолчилари учун мўлжалланган эгилувчан Tandem OLED панелларини ҳам ишлаб чиқмоқда. Бу эса келажакдаги автомобиль салонларида дисплейлар дизайни ва функцияларини янада муҳим даражага олиб чиқиши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Premium авто учун Tandem OLED дисплейлар тайёрланмоқда