Хонанда Ботир Қодиров Пекин халқаро туризм фестивалида олий мукофотни қўлга киритди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Хонанда Ботир Қодиров Пекин халқаро туризм фестивалида олий мукофотни қўлга киритди

Маданият 5-10-2016, 15:25 1 192
Хонанда Ботир Қодиров Пекин халқаро туризм фестивалида олий мукофотни қўлга киритди

Хонанда Ботир Қодиров ўн саккизинчи бор ташкил этилган Пекин халқаро туризм фестивалида олий мукофотни қўлга киритди. Бу ҳақда хонанданинг продюсери Аброр Пўлатов журналист Феруз Муҳаммадга маълум қилди.

«Пекин халқаро туризм фестивали якунига етди. Унда иштирок этган Ботир Қодиров ижодий жамоаси олий мукофотни қўлга киритди», — дейди Аброр Пўлатов.

Маълум қилишларича, фестиваль давомида Ботир Қодиров жамоасига ижодий ҳамкорлик масаласида, Шанхай, Хунан ва Пекиндаги бошқа халқаро фестивалларда қатнашиш, Яқин Шарқ ва Европа бўйлаб бир ойлик мусиқий турне уюштириш бўйича таклифлар тушган.

«Бир сўз билан айтганда, фестиваль чин маънода дўстлик ва ҳамкорлик байрамига айланиб кетди дейди», — дейди Аброр Пўлатов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пекиндаги халқаро туризм фестивалида хонанда Ботир Қодировнинг жамоасидан ташқари, «Сирдарё наволари» рақс дастаси ва таниқли раққоса Паризода иштирокидаги ансамбл ҳам иштирок этаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Манба: Дарё нашри


Zamin.uz нинг Одноклассники’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.