Обид Асомовдан “Ана сюрпризу, мана сюрприз” » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Обид Асомовдан “Ана сюрпризу, мана сюрприз”

  • Маданият
  • 28-11-2016, 21:45
  • 1 820
  • Обид Асомовдан “Ана сюрпризу, мана сюрприз”

    Барчамиз учун қадрдон бўлган “Маҳаллада дув-дув гап”, “Сен етим эмассан”, “Оловли йўллар” каби кўплаб кинофильмларни томошабинларга тақдим этган, “Эл-юрт ҳурмати” ордени ва “Шуҳрат” медали соҳиби Шуҳрат Аббосов режиссёрлигида ишчи номи “Маҳаллада дув-дув гап — 2” (“Ана сюрпризу, мана сюрприз”) бадиий фильмини тасвирга олиш ишлари якунланиб қолди. Фильм “Dono Productions” кинокомпанияси томонидан суратга олинмоқда.

    “Маҳаллада дув-дув гап — 2” кинофильмининг асосий воқеалари Фарғона вилояти (Фарғона, Марғилон, Қўқон шаҳарлари, Риштон, Ўзбекистон туманлари) ва Тошкент шаҳрида тасвирга олинди. Бош қаҳрамон, маҳалла фуқаролар йиғини раиси – Хосият опа ва унинг уч нафар ўғли атрофида рўй берадиган воқеалар орқали, умуман республикамизда сўнгги йилларда амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишлари, маҳаллий аҳоли онгида рўй берган маънавий ўзгаришлар, эртанги кунга бўлган ишончининг ортиши жараёни юксак бадиий маҳорат билан тасвирланади.

    Фильмда бош қаҳрамон ролини Дилбар Икромова, унинг уч ўғлини – ёш актёрлар Эркин Бозоров, Суръат Исломов, Аббос Ибрагимовлар гавдалантирган.

    Актёрлар жамоаси таркибида Ҳусан Шарипов, Обид Асомов, Гулчеҳра Жамилова, Муқаддас Ҳолиқова, Муяссар Бердиқулова, Мадина Мухторова, Валижон Шамсиев, Дилшодбек Каттабеков, Моҳира Нурматова, Шодия Тўхтаева, Ширин Исмоилова, Лазиза Нозимхонова, Зебинисо Ҳолиқова, Кумуш Ўктамова каби ўнлаб халқимиз суйган ижодкорлар бор.

    Постановкачи режиссёрлар – Шуҳрат Аббосов ва Нозим Аббосов. Сценарий муаллифи – Шоира Ғиёсова. Иккинчи режиссёр Фарҳод Худойбердиев. 30 кишидан иборат тасвирга олиш гуруҳи қарийб 50 кундан буён съёмка жараёнларида меҳнат қилишмоқда.

    Cарвар Сафаров

    loading...