Карина Капур ўғилли бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Карина Капур ўғилли бўлди

Маданият 21-12-2016, 16:50 652
Карина Капур ўғилли бўлди

20 декабрь куни Карина Капурнинг отаси Рандхир Капурнинг “Indianexpress.com” нашрига, шифокорлар қизининг кўзи ёришига 10 кун борлигини айтишаётгани ҳақида хабар берганини маълум қилинганди.

Бунга Болливуд оламида бир неча кун давом этган Каринанинг қиз ва ўғил фарзандни дунёга келтиргани ҳақидаги миш-мишлар сабаб бўлганди.

Гарчи шифокорлар туғруққа 10 кун бор дейишган бўлса-да, Карина Капур орадан бир кун ҳам ўтмай она бўлди.

20 декабрь куни тонгида Болливуднинг машҳур актёрлари Саиф Али Хон ва Карина Капур Хон оиласида ўғил фарзанд дунёга келди. Бу ҳақда “Indianexpress.com” хабар қилмоқда.

Жуфтлик чақалоққа Таимур Али Хон Патауди деб исм бергани маълум қилинди.

Фарзандли бўлган Саиф Али Хон ОАВга мурожаат қилди.

“Сиз билан 20 декабрь куни фарзандли бўлганимиз ҳақидаги янгиликни бўлишишдан бағоят хурсандмиз.

Биз ўғлимизга Таимур Али Хон Патауди деб исм бердик. Фурсатдан фойдаланиб, биз билан сўнгги 9 ой ичида бирга бўлган, бизни дуо қилган мухлисларимизга, қўллаб-қувватлаган, тушунган ОАВ ходимларига миннатдорчик билдирамиз.

Барчангизни Рождество ва Янги йил билан табриклаймиз. Муҳаббат билан Саиф ва Карина”.


Zamin.uz нинг Одноклассники’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.