Тамила: “Болалигимда онам билан бир-биримизни тушунмаганмиз” » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тамила: “Болалигимда онам билан бир-биримизни тушунмаганмиз”

Маданият 16-05-2017, 21:44 807
Тамила: “Болалигимда онам билан бир-биримизни тушунмаганмиз”
Ўзи иштирокидаги видеолар ва турли суратлар тарқалганидан сўнг миш-мишлар гирдобида қолган хонанда Тамила “Shok.uz” сайтига интервью берди.
Хонанда суҳбат давомида ўзбек тилини билиши, лекин интервьюни рус тилида бериш унга қулайроқ эканлигини айтиб ўтди ва шу билан боғлиқ болалигида рўй берган воқеани сўзлаб берди:
“Менинг отам ўзбек, онам эса рус миллатига мансуб. Ўзбек тилини биламан, лекин интервью бериш рус тилида қулайроқ. Болалигимда онам Москвага сафарга кетган. Мени эса отам томондан бувимга ташлаб кетган. Бувим рус тилини билмаганлари учун мен улар билан ўзбек тилида гаплашишга мажбур бўлганман. Орадан 4 ой ўтгач, онам сафардан қайтиб келган ва мени уйга олиб кетган. Ўшанда 4 ой ичида мен рус тилини эсимдан чиқариб қўйган эканман. Анча пайтгача онам мени тушунмаган, мен эса онамни”,—дейди Тамила.


Zamin.uz нинг Одноклассники’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.