14:36 / 14.08.2017
13 017

Муниса Ризаева: "Ота-онам ажрашган. Бу нима эканлигини жуда яхши биламан"

Муниса Ризаева: "Ота-онам ажрашган. Бу нима эканлигини жуда яхши биламан"
Хонанда Муниса Ризаева журналист Жасур Ҳамроев билан суҳбатда ҳозир кундаги аёл хонандалар ва актрисалар номини оқлаш учунгина турмушга чиқаётгани ва ажримлар кўпайиб кетаётгани ҳақида гапирди.

"Ота-онам ажрашган. Улар ажрашганида ўзимдан нима ўтганини ўзим биламан. Бу жудаям қийин масала. Бугунги кунда актрисаларимиз, аёл хонандаларимиз 'галочка' учун турмушга чиқяпти. Бировларнинг оилаларини бузяпти. Иккинчи, учинчи, тўртинчи хотин бўлишяпти. Қизларимиз ўзини умуман ҳурмат қилмайди. Бу гапларимдан кимнидир хафа қилиб қўяётган бўлсам, узр. Лекин бу менинг нуқтаи назарим. Мендан мухлисларим кўп сўрашади. 'Қачон турмушга чиқасиз?', деб. Турмушга чиқиш ўйинчоқ нарса эмас.

Мен 31 ёшга кирдим. Ҳар доим Оллоҳдан сўрайман. Менинг пешонамга фақат бир инсон ёзилган бўлсин. У билан турмуш қуриб, бир умр бахтли ҳаёт кечирай. Кўп фарзандларнинг онаси бўлишни орзу қиламан. Камида 5 нафар фарзанднинг онаси бўлишни истайман",—дейди Муниса Ризаева.


Манба: Darakchi.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Муниса Ризаева: "Ота-онам ажрашган. Бу нима эканлигини жуда яхши биламан"