Жорий йилниниг 6 октябрида Ўзбекистон маданияти кунлари дастури доирасида Қирғизистоннинг "Октябрь" кинотеатрида "Ойқиз эртаги" фильми намойиши бўлиб ўтди. Тадбирда Маданият маркази раҳбари ҳамда Қирғизистон маданият вазири ўринбосари сўзга чиқдилар.
"Ойқиз эртаги" фильми тарихий-эртак, фентези жанрида суратга олинган бўлиб, кескин саҳналарга бой, қизиқарли ва ўткир сюжет орқали актёрлар ижросида ҳилма-хил, мураккаб ҳаракатлар ва характерлар очиб берилган. Актёрлар жанговор ва кескин саҳналардаги барча харакатларни ўзлари бажарган бўлиб, режиссёр томонидан қўйилган вазифани аъло даражада бажара олганлар дейиш мумкин.
Фильмда кўҳна Шарқда жойлашган Саранг мамлакатида рўй берган воқеалар ҳақида сўзланади. Унда ойдин тунда туғилган гўзал малика Ойқиз тақдири ва унинг ёвузлар туфайли бошидан кечирган қисмати ҳикоя қилинади.
Картинада Ватанни севиш, унинг дахлсизлигини кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, мардлик, ҳалоллик сингари эзгу ғоялар, севги-муҳаббат, ёвузлик ва адолат каби мавзулар илгари сурилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди