ОАВ Анжелина Жоли номини камбоджалик рэпер билан боғламоқда

  • Маданият
  • 16-01-2018, 18:42
  • 431
  • ОАВ Анжелина Жоли номини камбоджалик рэпер билан боғламоқда
    Айни кунларда Анжелина Жоли шов-шувли айрилиқдан сўнг камбоджалик рэпер билан илиқ муносабат ўрнатгани ҳақидаги миш-мишлар пайдо бўлди.

    Хабарда айтилишича, актрисанинг танланган ёри 38 ёшли рэпер praCh Ly бўлиши мумкин.

    Уларни Анжелинанинг дугонаси, адиба Лун Ун таништириб қўйган. Эркак қизил кхемерлар бошқарувчи пайтида концентрацион лагерда дунёга келган. Кейинчалик эса ота-онаси билан АҚШга кўчиб ўтишган.

    Рэпер ва актриса дарров чиқишиб олишган, эркак унга ўз мамлакати маданиятини яхшироқ ўрганишга ёрдам бера бошлаган. Шунингдек жуфтликнинг бирга будда ибодатхонаси ва дўконларга ташриф буюришгани ҳақида ҳам маълумотлар бор.

    РraCh Анжелинанинг ўғли Меддоксни ўз қаноти остига олган (Мэддокс Жоли-Питт Камбоджада туғилган ва собиқ жуфтликлар томонидан асраб олинган эди), актриса эса бундан жуда хурсанд.

    Яндекс.Метрика