“Евровидение”нинг афсонавий ғолиби Александр Рибак ўзини танловда яна синаб кўрмоқчи

  • Маданият
  • 17-01-2018, 15:36
  • 235
  • “Евровидение”нинг афсонавий ғолиби Александр Рибак ўзини танловда яна синаб кўрмоқчи
    2009 йилда “Евровидение” ҳалқаро танловида ғолибликка эришган норвегиялик машҳур хонанда Александр Рибак танловда қайтадан иштирок этишга қарор қилди. Бунинг учун у миллий саралаш босқичидан ўтиши лозим.

    Хабарда айтилишича, қўшиқчи ўз қарори ҳақида Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали маълум қилган. Саралаш босқичи учун танланган қўшиқ "Тhat's How You Write А Song" деб номланади.

    Эслатиб ўтамиз, хонанда 2009 йилда бўлиб ўтган "Евровидение" ҳалқаро танловида “Fairytale” композицияси билан ғалаба қозонган эди.

    Яндекс.Метрика