Назарбеков Маданият вазирининг биринчи ўринбосари бўлгандан сўнг нима ўзгарди?

  • Маданият
  • 13-02-2018, 16:45
  • 1 113
  • Назарбеков Маданият вазирининг биринчи ўринбосари бўлгандан сўнг нима ўзгарди?
    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев журналистлар билан бўлган учрашувда, Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков Маданият вазирининг биринчи ўринбосари бўлгандан сўнг соҳада қандай ўзгаришлар сезилгани ҳақида сўз очди...

    — Авваламбор, ўзгаришлар ўз-ўзидан ва тез рўй бермайди. Ҳар бир нарсага аста-секинлик билан эришамиз. Қолаверса, Озодбек ака табиатан бошлаган ишини охирига етказадиганлардан эканлигини яхши биламан. Тўғри, четдан қараганда ҳали ўзгаришлар сезилмаётгандир, лекин соҳани ичидан “тозалаб”, бизни бирдамликка ва ҳаракатга ундаяптилар.

    Яндекс.Метрика