Ўзимнинг йўлимга ундамаяпман,
Уқтирмаяпман-ку фалсафамни кўп.
Мени тушунмайсан, индамаяпман,
Сени тушунмасам, хафа бўлма, хўп?!
Сенинг ишинг менга хатодир, хато,
Кулгингга сабабчи мен тушунган ғам.
Йўлларимиз терсдир шу қадар, ҳатто
Кесишиб қолмайди рўёларда ҳам.
Пойингга тиллодан сочқи сочсалар,
Ишга тушмас ҳатто кўз қирим менинг.
Ўнгимда учраган соф мўъжизалар
Ҳатто тушларингга кирмайди сенинг.
Буткул бўлак олам! Шунақамиз биз,
Таассуфки, дилда ўзгача ният:
Сен менинг бахтимни этолмассан ҳис,
Сенинг бахтинг менга саналар уят.
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШда 9 ёшли бола миллионерни уйсиз деб ўйлаб, унга бор пули — 1 долларини берди
Тестни ечгандан кейин йўналиш танлаш учун абитуриентга 10-15 кун вақт берилади
Петер Сиярто: Венгрияда бўлажак ўзбекистонлик ядро мутахассислари тайёрланади
Ўзбекистонга қайтиб келаётган меҳнат мигрантлари ҳақида маълумот берилди
“Ўзгидромет” 11 май куни ёмғир ёғиши эҳтимоли бор ҳудудларни маълум қилди
Путин махсус операция қўмондонлари билан учрашди
Хонанда Шоҳжаҳон Жўраевга нисбатан жиноят иши очилгани маълум бўлди
Қувайт Хотин-қизлар жамияти раиси ўринбосари: "Шавкат Мирзиёев БМТнинг 78-сессиясида Осиё хотин-қизлар форумини Ўзбекистонда ўтказиш ташаббуси билан чиққан"