Ўзбекистонлик MMA жангчиси Нурсултон Рўзибоев UFC промоушенидаги навбатдаги жангини 12 май санасида ўтказди. У АҚШдаги UFC Fight Night турнирида Хоакин Баклига қарши октагонга кўтарилди.
Биринчи раундда ўзбекистонлик жангчи масофадан ишлашига тўғри келди. Хоакин 2 марта тейкдаунни амалга оширди. Иккинчи раундда ҳам деярли биринчисидагидек сценарий такрорланди. Учинчи раундда эса Нурсултон бир неча қийин вазиятлардан чиқиб кетишга муваффақ бўлди.
Уч раунд якунига кўра Хоакин Бакли очколар эвазига ғалаба қозонди.
Эслатиб ўтамиз, Нурсултон 2023 йилнинг 2 июль куни UFC’даги дебютини ўтказганди. У бразилиялик енгилмас жангчи Бруно Феррейрани (10-1) биринчи раунддаёқ нокаут билан мағлуб этди. Промоушендаги иккинчи жангида эса Седрик Дюма (9-2) таслим этилганди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Медведев ядровий қурол технологиясини “АҚШ душманларига” беришни таклиф қилди
Хитой ва АҚШ «учга уч» формуласи бўйича маҳбуслар алмашди
"Йиртқич" овга чиқди...
Песков АҚШнинг амалдаги маъмуриятини Украинадаги вазиятни кескинлаштиришда айблади
Наманганда олиб қочилган автомобиль «Қамчиқ» довонида тўхтатилди
Комил Алламжоновга суиқасдда гумонланиб 5 киши қамоққа олинди
Сингапурда жаҳон шахмат тожи учун баҳс бошланди