Фото: “ПФЛ”
Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 7-туридан ўрин олган икки ўйин 12 май, якшанба куни бўлиб ўтди.
“Сўғдиёна” меҳмони бўлган “Навбаҳор” сафарда қийин ғалабага эришди. 22-дақиқада Тома Табатадзе пенальтидан ҳисобни очди. Иккинчи бўлимнинг бошида Жамшид Искандеров ҳисобни 0:2 ҳолатга келтирди. 80-дақиқада Лупче Дориев пенальтидан ҳисобни қисқартиришга эришди. Мезбонларнинг ҳаракатларига қарамай учрашувда ҳисоб ўзгармади ва “Навбаҳор” клуби Наманганга уч очко билан қайтди.
Фото: “ПФЛ”
“Андижон” сафарда “Нефтчи” меҳмони бўлди. Учрашувнинг 15-дақиқасида Бектемир Абдуманнонов 15-дақиқасида ҳисобни очиб, меҳмонларни олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлимда дарвозалар бошқа ишғол қилинмади.
Иккинчи бўлимнинг 52-дақиқасида Фарҳод Соҳибжонов ҳсобни 0:2 кўринишига олиб келди. Шундан сўнг меҳмонлар ҳужумга зўр берди. Оқибатда Билолхон Тошмирзаев ҳисобни 84-дақиқада ҳисобни қисқартирди. 90-дақиқада Ислом Маматказин жарима майдони ичида қўполлик ишлатиб майдондан четлатилди. 11 метрлик нуқтага яқинлашган Жасур Жалолиддинов ҳисобни тенглаштирди.
“Нефтчи” – “Андижон” 2:2
Голлар: 0:1 — Бектемир Абдуманнонов (15), 0:2 — Фарҳод Соҳибжонов (52), 1:2 — Билолхон Тошмирзаев (84), 2:2 — Жасур Жалолиддинов (90+4 пенальти).
“Нефтчи”: Санжар Қувватов, Зоир Жўрабоев, Боян Сигер, Каталин Карп, Шоҳруз Норхонов (Михай Роман, 69), Жавоҳир Қаҳрамонов (Жасур Жалолиддинов, 46), Мирзоҳид Ғофуров (Санжар Қодирқулов, 69), Анвар Ғофуров, Диёр Туропов (Аббос Ғуломов, 69), Манучеҳр Сафаров, Нсунгуси Эффионг.
“Андижон”: Игор Литовка, Абдувоҳид Ғуломов, Фарҳод Бекмуродов (Леван Арвеладзе, 73), Илҳом Абдуғаниев (Илдар Маматказин, 73), Владимир Бубаня, Фарҳод Соҳибжонов, Муҳаммадкарим Тоиров, Ислом Маматказин, Илҳом Алижонов, Бектемир Абдуманнонов (Лука Згурский, 81), Шаҳром Самиев (Армин Бошняк, 81).
Огоҳлантиришлар: Анвар Ғофуров (64), Санжар Қодирқулов (87), Лука Згурский (90+7).
Четлатиш: Ислом Маматказин (90).
“Сўғдиёна” — “Навбаҳор” 1:2
Голлар: Лупчо Дориев (80, пенальти) — Тома Табатадзе (22, пенальти), Жамшид Искандеров (51).
“Сўғдиёна”: Милан Митрович, Сардор Қулматов, Ислом Қобилов, Жасур Ёқубов (Самандар Синдоров, 61), Владимир Ёвович, Самандар Мавлонқулов, Лупчо Дориев, Хондамир Мустафоқулов (Алексей Носко, 55), Станислав Андреев, Нодир Сойибов (Зоран Петрович, 55), Олег Зотеев.
“Навбаҳор”: Ўткир Юсупов, Азим Аҳмедов, Одил Ҳамробеков, Жамшид Искандеров, Асад Собиржонов (Иброҳим Йўлдошев, 80), Филип Иванович, Жамшид Болтабоев, Тома Табатадзе (Наврўз Иминжонов, 87), Йован Жокич, Фарру Сайфиев, Аброр Исмоилов.
Огоҳлантиришлар: Фаррух Сайфиев (41), Филип Иванович (45), Жамшид Болтабоев (78), Аброр Исмоилов (82), Ўткир Юсупов (90+2), Олег Зотеев (90+6). “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Медведев ядровий қурол технологиясини “АҚШ душманларига” беришни таклиф қилди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
"Йиртқич" овга чиқди...
Песков АҚШнинг амалдаги маъмуриятини Украинадаги вазиятни кескинлаштиришда айблади
Наманганда олиб қочилган автомобиль «Қамчиқ» довонида тўхтатилди
Комил Алламжоновга суиқасдда гумонланиб 5 киши қамоққа олинди
Сингапурда жаҳон шахмат тожи учун баҳс бошланди