date
views 157

Афғонистонда кучли сув тошқинлари оқибатида 300 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Афғонистонда кучли сув тошқинлари оқибатида 300 дан ортиқ одам ҳалок бўлди
Фото: Getty Images
БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастури Афғонистонда кучли мавсумий ёмғирлар оқибатида юзага келган сув тошқинлари оқибатида 300 дан ортиқ одам ҳалок бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

Афғонистоннинг шимолий вилоятлари – Бадахшон, Бағлон, Ғур ва Ҳирот табиий офатдан энг кўп жабр кўрган. Дастлабки маълумотларга кўра, бу ерда камида 300 киши ҳалок бўлган. “Толибон” матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳиднинг айтишича, оқибатларга қарши курашиш учун барча мавжуд ресурслар жалб қилинган. Ҳозирда одамларни қутқариш ва эвакуация қилиш, ярадорларни ташиш ва ҳалок бўлганларни қидириш ишлари олиб борилмоқда.

БМТнинг Халқаро миграция ташкилоти 11 май куни биргина Бағлонда 200 дан ортиқ одам ҳалок бўлганини маълум қилган. Ҳаво кучлари одамларни эвакуация қилган ва 100 дан ортиқ жароҳатланганлар ҳарбий госпиталларга етказилган.

Бу сўнгги ойларда Афғонистонда содир бўлган иккинчи вайронкор сув тошқинидир. Апрель ойида кучли ёмғирлар ва ундан кейинги сув тошқинлари 70 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлганди, икки мингга яқин бино, учта масжид ва тўртта мактабга зарар етганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Афғонистонда кучли сув тошқинлари оқибатида 300 дан ортиқ одам ҳалок бўлди