Ўзбекистон тарихий суратлари тўплами ЮНЕСКО «Жаҳон хотираси» рўйхатига киритилди

Ўзбекистон тарихий суратлари тўплами ЮНЕСКО «Жаҳон хотираси» рўйхатига киритилди
Фото: Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси
«Туркистон албоми» ва «Худойберган Девоновнинг Хоразм воҳаси фотосуратлари» тўплами ЮНЕСКО «Жаҳон хотираси» рўйхатига киритилди. Бу ҳақда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси хабар берди.

7–8 май кунлари Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида ЮНЕСКО Осиё ва Тинч океани ҳавзаси бўйича Жаҳон хотираси қўмитасининг 10-йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон миллий комиссияси кўрсатган тўпламлар Осиё ва Тинч океани ҳавзасининг «Жаҳон хотираси» рўйхатига киритилди.

«Туркистон албоми» илмий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган нодир фотосуратлар ва рангли тасвирларни ўз ичига олган ҳамда Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фондларида сақланади. У тарихий, археологик, этнографик ва ҳунармандчилик бўлимларидан иборат.
Ўзбекистон тарихий суратлари тўплами ЮНЕСКО «Жаҳон хотираси» рўйхатига киритилди
Ўзбекистон тарихий суратлари тўплами ЮНЕСКО «Жаҳон хотираси» рўйхатига киритилди
Ўзбекистон тарихий суратлари тўплами ЮНЕСКО «Жаҳон хотираси» рўйхатига киритилди
Ўзбекистон тарихий суратлари тўплами ЮНЕСКО «Жаҳон хотираси» рўйхатига киритилди
«Худойберган Девоновнинг Хоразм воҳаси фотосуратлари» албоми хивалик ўзбек фотограф-новатори, кинематографи, режиссёри ва оператори Худойберган Девонов коллекциясини акс эттиради. У Хоразм ривожланишининг турли даврларини ўз ичига олади: Муҳаммад Раҳимхон II, Феруз (1864−1910), Асфандиёрхоннинг (1910−1918) ҳукмронлик йиллари, Хоразм Халқ Совет Республикаси (ХХСР, 1920−1924) ва ЎзССР (1925−1937) ташкил топган йиллар.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар