
“Барселона” жорий мавсумни нуфузли совринларсиз якунлашга мажбур бўляпти. Шу боис, ёзда жамоа таркиби тубдан ўзгартирилиши аён бўлмоқда.
Клуб раҳбарияти бош мураббий Хави Эрнандесни кетиш фикридан қайтарди. Энди испаниялик мутахассис жанговар жамоа шакллантириши шарт.
Клуб мутасаддилари бир неча юлдузни сотувга қўймоқчи. Маълумотларга қараганда, каталонияликлар ярим ҳимоячи Френки де Йонг, ҳимоячилардан Рональд Араухо ва Жюль Кундени сотиб юборишга тайёр.
“Манчестер Сити”дан ижарага олинган Жоау Канселу хизматидан ҳам воз кечилади.
Сўнгги маълумотларга кўра, клуб энг катта маош олаётган Роберт Левандовскини ҳам сотиб юбориб, ўрнига арзонроқ ҳужумчи олиб келишни режалаштирмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар