Фото: “Дарё”
Ёшларнинг замонавий IT соҳасини ўрганиши яхши, аммо унда тўплаган билимларидан ғаразли мақсадда фойдаланишлари жамиятимиз учун катта хавф туғдиради.
Маҳкум — 18 ёшда. У Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” ва “б” бандлари билан айбдор деб топилиб, 4 йил-у икки ойга озодликдан маҳрум этилган. У фуқароларнинг пластик карталардаги бир ярим миллиард сўм маблағни ноқонуний ўзлаштирган.
“Зиёли оилада туғилганман”
— Бир ярим йил давомида IT бўйича ўқиб, B сертификатини қўлга киритганман. Тўртта шеригим билан сайт яратиб, бир нечта пластик карталардаги маблағларни ноқонуний ўзлаштирганмиз.
Дадам ички ишлар ходими, онам ўқитувчи. Зиёли оилада туғилганим учун улар жуда кичиклигимдан бошлаб таҳсил олишимга жиддий эътибор беришган. 14 ёшимдан бухгалтерия ва IT соҳалари бўйича ўқишни бошлаганман.
IT соҳани ўрганган ёшларга иш топиш осон, мени ҳам бир нечта фирмалар ишга таклиф қилган. Аммо ёшлигимга бориб, осон пул топишга қизиқиб қолдим. Қизиққонлик жиноят йўлини танлашимга сабаб бўлди, — дейди маҳкум.
“Иловалар орқали ўзлаштирилган пуллар”
— Тенгдош дўстимнинг таклифи билан бу ишга қўл урганман. Жамоамизда жами тўрт киши бўлган. Telegram гуруҳлари орқали эҳсон бўляпти ёки совринли ўйин иштирокчисига айланинг деган иловаларни жўнатганмиз. Уни босган аккаунт эгаси автоматик равишда сайтга уланади ва унинг пластик карта рақами билан боғлиқ маълумотлар очиқланади.
Биринчи марта 273 миллион пулни ўзлаштирганман. Ундан кейин суммалар ортиб бораверган. Биз онлайн тарзда ҳисоб рақам очтирганмиз ва ўзлаштирилган пуллар унга тушган. Катта миқдордаги суммани бир ҳудуддаги банкоматдан ечсак, орган ходимлари билиб қолади, деб вилоятлар бўйлаб уларни нақдлаштириб чиқардик.
Ўзим жами 42 та пластик картадан 1,5 миллиард сўмни ўзлаштирганман. Ўғирланган пулларни беш ой давомида ўз эҳтиёжларим учун сарфлаганман. Пулингиз кўп бўлса атрофингизда ошна-оғайнилар сони ҳам ортаркан. Ўз ҳисобимдан уларни Дубайга дам олишга олиб борганман. Хуллас осон келган пулнинг кетиши ҳам енгил бўларкан, — дейди маҳкум.
“Радар сиримни фош қилди”
— Кун келиб ҳар қандай қинғир ишнинг изи чиқаркан. Ота-онам машина олиб беришганди. У онамнинг номида бўлган. Машинани тез бошқарганим учун радарга кўп тушардим. Жарималарим сони 18 миллионга етган ва мен ўғирланган пуллар йиғиладиган ҳисобдан жарима тўлаганман. Орган ходимлари онамни чақириб, машинани ким бошқаришини сўраган ва менинг изимга тушишган. Радар сабаб ҳамма сирларим фош бўлган.
Дадам ҳам орган ходими, аммо бу иш билан шуғулланишимни билишмасди. Чунки тадбиркорлик билан ҳам шуғулланардим. Кийим ва телефон аксессуарлари сотадиган дўконим бор эди.
Қилган ишимдан афсусланаман, агар тўғри ишлаганимда бугунгидек панжара ортида ўтирмаган бўлардим, — дейди маҳкум. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди