10:51 / 23.07.2022
2 069

Россия 2023 йилда Одессани эгаллашга ҳаракат қилиб кўради - ОАВ

Россия 2023 йилда Одессани эгаллашга ҳаракат қилиб кўради - ОАВ
Фото: Getty Images
2023 йил бошида Россия Одесса ва мамлакатнинг жануби-ғарбий соҳилларини эгаллаб олиш ҳамда уни Қора денгиздан узиб қўйиш мақсадида Украинага қарши янги йирик ҳужумни бошлаши мумкин, деб хабар берди 22 июль, жума куни Американинг Foreign Policy журнали тўрт нафар амалдаги ва собиқ Америка ҳамда Европа расмийларига таяниб.

«Кейинги йил украиналиклар Россиянинг яна бир жиддий ҳужумига дуч келиши мумкин, - деди европалик амалдор исмини ошкор қилмаслик шарти билан нашрга берган интервьюсида. - Биз уларга нафақат қурол, балки янги ва яхши тайёрланган ҳарбийларни ҳам бериш учун ҳамма нарсани қилишимиз керак».

Одесса Украина дон экспорти учун муҳим транзит маркази ҳисобланади. Агар руслар портни қўлга киритишга муваффақ бўлса, бу Украинанинг ҳарбий ютуқларига фалокатли зарба беради, Москвага эса дунё бўйлаб озиқ-овқат таъминотини янада кўпроқ назорат қилиш имконини яратади, дея таъкидлаган нашр. Аммо Украинанинг қатъий қаршилик кўрсатиши Ғарб ёрдами ва Москва нотўғри қадамлари билан биргаликда рус қўшинларининг Одессани қўлга киритиш бўйича ҳаракатларини, ҳатто бу уруш кейинги босқичида устувор вазифага айланган тақдирда ҳам, муваффақиятсизликка олиб келади.

АҚШ Мудофаа вазирлигининг собиқ ходими Жим Таунсенд фикрича, шарқдаги жанглар ва жанубда Украина мудофаа чизиғининг мустаҳкамланиши фонида «руслар учун Одессага кириб бориш қийин бўлади, айниқса украиналикларга Россия флотини тўхтатишига ёрдам берадиган ғарб мудофаа тизимлари туфайли».

Ҳозир Москванинг асосий эътибори Донбассга қаратилган. Бироқ, ғарб расмийларининг айтишича, Кремль урушнинг кейинги босқичида Одессага катта стратегик нишон сифатида қарайди. Агар Россия Украина жануби-ғарбий қисмининг бир қисмини эгаллаб олишга муваффақ бўлса, бу Украина учун «стратегик фалокат» бўлади, дея огоҳлантирмоқда расмийлар.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия 2023 йилда Одессани эгаллашга ҳаракат қилиб кўради - ОАВ