17:43 / 22.09.2022
1 970

Украинадаги урушнинг 210-куни: Анқарадаги «азовчилар», жанубда янги қарши ҳужумга тайёрланаётган украинлар (фото)

Украинадаги урушнинг 210-куни: Анқарадаги «азовчилар», жанубда янги қарши ҳужумга тайёрланаётган украинлар (фото)
21 сентябр куни Россия ва Украина ўртасида кенг миқёсли асирлар алмашинуви бўлиб ўтди: Киев Москвага сиёсатчи Виктор Медведчук (ОАВ уни «Владимир Путиннинг оғайниси» деб атайди, Путин унинг қизига чўқинтирган ота ҳисобланади) ва 55 нафар россиялик ҳарбийни берган, Москва эса Киевга — 215 нафар украин ҳарбий асирларини қайтарган, улар орасида «Азов» полки қўмондонлари ҳам бор.

Шунингдек Украина томонида жанг қилиб асирга тушган 10 нафар хорижлик ҳам озод қилинди (уларнинг айримлари «ДХР»да ўлим жазосига ҳукм қилинганди).

Россияда Владимир Путин сафарбарлик эълон қилиши ортидан оммавий намойишлар бошланди ва кучишлатар тузилмалар томонидан бостирилди. 39 шаҳарда 1300 нафардан ортиқ киши қўлга олинган. Москвадаги ИИБ бўлимларида акцияда қўлга олинганларга ҳарбий комиссариатга чақирув қоғозлари топширилган.

Украина вице-премьери эса россиялик аскарларни ўз ихтиёри билан таслим бўлишга чақирди — улар «ўз хоҳишига қарши» РФга қайтарилмаслиги ваъда қилинди.

Қуйида 21 сентябр, Украинадаги урушнинг 210-кунида олинган суратлар.

Куннинг асосий суратлари. «Азовстал» мудофаачилари алмашувдан кейин Анқарада

«Азов» полки командири Денис Прокопенко (лақаби «Редис»), 36-алоҳида денгиз пиёдалари бригадаси қўмондони Сергей Волинский («Волина»), «Азов» полки командири ўринбосари Святослав Паламар, Украина Миллий гвардиясининг оператив топшириқларни бажарувчи 12-алоҳида бригадаси командири Денис Шлега ва «Азов» полкининг катта офицерларидан бири Олег Хоменко алмашувдан кейин Украина президенти Володимир Зеленский билан видеоалоқа орқали гаплашмоқда. Беш офицер ҳозирда Туркияда (Анқара) бўлиб турибди ва келишув шартларига кўра улар бу ерда уруш охирига қадар — Туркия президенти Эрдўған ҳимоясида қолиши керак.
Украина ИИВ матбуот хизмати / Reuters / Scanpix / LETA


Асирликдан озод қилинган Святослав Паламар телефон орқали яқинлари билан гаплашмоқда
Украина ИИВ матбуот хизмати / Reuters / Scanpix / LETA

Лисичанскда «референдум»га ташвиқот

Луҳанск областининг Россия Федерацияси таркибига кириши бўйича «референдум»ни реклама қилувчи ташвиқот баннерлари ўрнатаётган ишчи. Украинанинг босиб олинган ҳудудларида шу масаладаги «референдумлар» 23-27 сентябр кунларида ўтиши белгиланган. Лисичанск 2022 йил июлида россиялик ҳарбийлар томонидан эгалланганди.
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA

Харкивда юк терминалига зарба оқибатлари

Харкив ғарбидаги станция ўққа тутилгач, ғижимланиб кетган темирйўл вагони. Россия томони украин армияси эҳтиёжлари учун мотор мойи юкланган таркиб бомбардимон қилинганини билдирган.
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA


Украин ҳарбийлари ракета зарбаларидан кейин ҳосил бўлган улкан ўрани текширмоқда.
Vyacheslav Madiyevskyy / Ukrinform / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA

Харкив областининг озод этилган ҳудудларидаги маиший ҳаёт

Маҳаллий аҳоли вакили Олександр яшаш учун яроқсиз ҳолга келган уйи ёнида ҳарбий ҳаракатлар вақтида яксон бўлган россияликлар танки олдида. Сентябр ойи бошида Изюм яқинидаги бу ҳудудда шиддатли жанглар кечди.
Oleksandr Ratushniak / AP / Scanpix / LETA


Залиман қишлоғига қайтаётган одамлар жиддий шикастланган кўприк бўйлаб ўтмоқда.
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA


Залиман қишлоғига қайтган Светлана қўшнилари билан қучоқлашиб кўришмоқда. Ушбу қишлоқ баҳор ва ёзда шиддатли жанглар майдонига айланган, аммо Украина қуролли кучларининг қарши ҳужумидан кейин фронт шарққа сурилди ва қишлоқ фронт орти ҳудуди бўлиб қолди.
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA


Маҳаллий аҳоли вакиллари Светлана ва Елена отишмалар чоғида ҳалок бўлган Светлананинг турмуш ўртоғи қабри тепасида. Харкив областининг Залиман қишлоғи.
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA


Апрелдан сентябрга қадар Россия истилоси остида бўлган Изюм шаҳрида гуманитар ёрдам учун навбат.
Paula Bronstein / Getty Images


Жанглар вақтида қисман шикастланган «Половецк тош аёллари» — даштдаги половц халқининг қадрияти ҳисобланган IX-XIII асрларга мансуб санъат ёдгорлиги.. Изюм шаҳри яқинидаги Кременец тоғида жойлашган.
Yakiv Lyashenko

Украинанинг Запорижжя областидаги позициялари

Фронт чизиғидаги окопда турган украин ҳарбийси планшетда ишламоқда. Айнан Запорижжя областида украинларнинг навбатдаги ҳужумига тайёргарлик кўрилмоқда.
Dmytro Smolienko / Reuters / Scanpix / LETA


Қўл пулемёти тутган украин ҳарбийси
Dmytro Smolienko / Reuters / Scanpix / LETA


Окопдаги украин ҳарбийси
Dmytro Smolienko / Reuters / Scanpix / LETA

Харкивдаги дельфинария

Ҳайвон ўргатувчи Владислав Харкив дельфинариясида Пломбир лақабли белуха (Шимолий қутб денгизида яшовчи йирик дельфин, уни оқ кит деб ҳам аташади)нинг думидан ушламоқда. Бу ердаги жониворларнинг бир қисмини эвакуация қилишнинг имкони бўлмаган — белухани улканлиги учун, қолган дельфинларни эса — уларнинг болалари ҳали жуда ёш бўлгани учун қолдиришган.
Leo Correa / AP / Scanpix / LETA


Дельфинария ходими Юрий Зевс лақабли дельфин билан ўйнамоқда. Зевсни баҳорда, шаҳар тинимсиз равишда ўққа тутилаётганида эвакуация қилишнинг имкони бўлмаганди, ўшанда унинг Мечта исми қўйилган боласи туғилганди. Дельфинария ходимларига кўра, жониворлар портлашлар туфайли «стрессга тушишган»: кучли овоз эшитилиши билан ёки ҳовуз бўйлаб тез суза бошлашган, ёки ҳеч қандай реакция қилмасдан бир жойда қотиб қолишган.
Leo Correa / AP / Scanpix / LETA

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг