date
views 445

Макронга Хитойда нима бор ёхуд Европа-Хитой муносабатларининг чигаллиги

Макронга Хитойда нима бор ёхуд Европа-Хитой муносабатларининг чигаллиги

Яқинда Москвада Президент Владимир Путин билан учрашиб қайтган Си Цзинпинни кўриш учун Европа раҳбарлари бирин-кетин Хитойга учиб келишмоқда. Оврўполиклар ўзларининг энг йирик савдо шериги Европада уруш олиб бораётган Россия билан яқинлашуви ва Хитойнинг Европа Иттифоқининг асосий иттифоқчиси бўлган Aмерика билан зиддиятидан хавотирда.

Германия канцлери ва Испания бош вазири ортидан Франция президенти Эммануэл Макрон ва Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен чоршанба куни Пекинга боради. Улар Си Цзинпинни Путиннинг Украинага қарши урушини қурол ёки пул билан қўллаб-қувватламасликка, Россия президентини тинчликка мажбурлашга ишонтиришга ҳаракат қилади.

Европа Киевга Россия агрессиясини даф қилишда ёрдам бермоқда ва урушни тезроқ тугатишдан манфаатдор, бироқ Украина ҳудудий яхлитлигини тиклаш шартини қўймоқда. Кремл бунга қарши, унинг ортида эса Хитой турибди.

Европаликлар Хитойни Европада уруш ва тинчлик масаласида ЕИ Хитойнинг асосий рақиби бўлган AҚШнинг сояси эмас, балки мустақил куч эканига ишонтиришга ҳаракат қилмоқда. Ҳамда “биз ҳамкорликка тайёрмиз, бироқ Хитой “қизил чизиқ”ни кесиб ўтиб, Путинга ҳарбий ёрдам беришга қарор қилса, ҳаммаси тубдан ўзгариши мумкин” деган муждани етказиб қўйишмоқчи. 

Хитой ва ПутинРоссия Украина бостириб кирган илк кунларда Макрон Путин билан мунтазам қўнғироқлашиб турди, бироқ орадан бир йил ўтиб, Европа Иттифоқи, AҚШ ва Кремл ўртасидаги алоқалар барбод бўлди ва позициялар шу қадар муросасизки, Европада вазиятни боши берк кўчадан чиқаришга фақат Хитой қодир, Путинга таъсир кўрсатадиган ягона етакчи эса Си эканига ишонишмоқда. 

Тинчлик режасининг имкони борми?Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Си Цзинпиннинг Москвага ташрифидан бироз олдин унинг Европадаги урушга муносабатини баён қилди. 12 банддан иборат ҳужжат баъзан Хитойнинг "тинчлик режаси" деб номланишига қарамай, у режага тўғри келмайди ва фақат Хитой позициясини тасдиқлайди.

Ҳозирча европаликлар фақат Си Цзинпин ядровий кескинлик қабул қилиб бўлмаслиги ҳақида баёнот берди холос. Бироқ, бу Путинни тўхтата олмади - у Беларусда ядро қуролини жойлаштирмоқчи бўляпти.

“Aйрим Европа етакчилари Пекин баёнотлари Россия ядро стратегиясига ҳеч қандай алоқаси йўқ, деган хаёлда”, - дейди Европа ташқи алоқалар кенгашининг Осиё тадқиқотлари раҳбари Янка Ортел. “Жиддий хитойшунослар бунга ишонмайдилар”.

Хитой Европага нима беради, Европа Хитойгачи?

Хитойнинг асосий рақиби AҚШдир. Дунёнинг икки йирик иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан қудратли давлати Тайван, савдо, инсон ҳуқуқлари ва технологик ҳукмронлик туфайли дунёни совуқ уруш ёқасига олиб келди.

Хитой Европани Aмериканинг вассали деб билади. У билан яқинлашиш Си Цзинпиннинг асосий душмани – AҚШни заифлаштириш, Ғарб коалициясини парчалаш ва дунёнинг AҚШ ва Хитойдан кейин учинчи йирик иқтисодиёти бўлган Европа Иттифоқидаги Ғарб технологиялари ва бой истеъмолчиларидан фойдаланиш имкониятини сақлаб қолиш каби стратегик мақсадларга мос келади.

Европа еса, ўз навбатида, AҚШ каби Хитой билан барча алоқаларни узишга интилмаяпти. Aммо Хитой Путинни қуроллантиришни бошласа, AҚШ Хитойга қарши санкциялар жорий қилади ва Европани ҳам шундай қилишга ундайди, деб қўрқади.

Шу боис Европа Иттифоқи Aмерика соясидан чиқиб, Хитой билан муносабатларда ўзини мустақил ўйинчи сифатида кўрсатишга интилади. Бу Европа Иттифоқининг Пекинга бир қатор ташрифларининг асосий мақсади бўлиб, ундан сўнг июн-июл ойларида Европа Иттифоқи - Хитой саммити ўтказилиши режалаштирилган.

Бироқ, G7 даги ҳамкасблари - AҚШ, Канада, Япония ва Буюк Британиядан фарқли ўлароқ, Европа Иттифоқининг 27 давлати Хитойга нисбатан аниқ ифодаланган позицияга эга эмас.

Бунга биринчи уриниш Европа Комиссияси раҳбари томонидан Пекинга сафари олдидан қилинган. Ўзининг асосий нутқида фон дер Ляйен кескин позицияни тақдим этди: Европа Хитой билан ҳамкорлик қилишни хоҳлайди, лекин муаммолар бор, чунки Хитой Коммунистик партияси аста-секин очиқлик ва интеграциядан ёпиқлик сари кетмоқда. Ўз иродасини куч билан сингдиришга ҳаракат қилмоқда.

Умуман олганда, Европанинг барча етакчилари бу позицияга қўшилади, чунки у ўзининг энг радикал чегарасида бўлса-да, консенсус доирасида, дейди Маршалл фонди ваклии Эндрю Смол. Кўпчилик ўз номидан Хитойга қарши туришга журъат қила  олмайди, аммо Европа Иттифоқи байроқлари остида бирлашиб ҳаракат қилишга йўқ дейишмайди.

Ягона муаммо шундаки, Хитой Европа Иттифоқининг бирлиги ва мустақиллигига ишонишга шошилмаяпти, дея қўшимча қилади Янка Ортел.

"Европаликларнинг Хитойга нисбатан риторикаси ўзгариб бормоқда, лекин реал ҳаётда кўп нарса ўзгармаяпти. Германия иқтисодиёти бунга яхши мисол, унинг Хитойга қарамлиги ҳамон кучайиб бормоқда", деди у Эндрю Смол билан суҳбатида.

Мутахассислар Европа етакчилари Си Цзинпинни Россиянинг Украинага қарши уруши бўйича ўз позициясини ўзгартиришга кўндиришига ҳали ҳам шубҳа қилмоқда, чунки улар ҳали ҳам уни ЕИ AҚШ соясида эмас, бирлашган ва мустақил ҳаракат қилаётганига ишонтира олишмади.

“Ташрифлар Европа Иттифоқининг позицияни мувофиқлаштириш истагини намойиш этади, бироқ Европа Хитойнинг Россияни қўллаб-қувватлашда ўзининг қизил чизиғини қандай кўриши ва Хитой уни кесиб ўтса, қандай оқибатларга олиб келиши ҳалигача номаълум”, — деди Янка Ортел.

Макронва Урсула фон дер Ляйеннинг ташрифидан муваффақият кафолатланмайди, дейди у.

“Жуда бўлмаганда Хитой Европа билан муносабатлар узилишидан хафсирамайди, балки Россия билан яқин муносабатларига ЕИга қарши дастак сифатида фойдаланиш имконияти деб қарайди”, деди Европа ташқи алоқалар кенгашининг Осиё тадқиқотлари раҳбари Янка Ортел.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Макронга Хитойда нима бор ёхуд Европа-Хитой муносабатларининг чигаллиги