date

"Райо Вальекано" стадион майдонини ўзгартиради

"Райо Вальекано" стадион майдонини ўзгартиради
Испаниянинг "Райо Вальекано" клуби ўзига хос стадионга эга бўлиб, унинг майдон кенглиги 66,4 метрни ташкил этади. Бироқ, УЕФА бу ўлчамларни меъёрий деб ҳисобламади.

Клуб кутилмаганда Конференциялар лигасига йўл олганидан сўнг, бу талабга жавобан, турнир ўйинлари учун майдон кенглиги ҳар икки томонидан бир метрдан ортиқ қисқартирилиб, 64 метрга етказилмоқда. Эндиликда, клуб раҳбарияти ушбу ўлчамни ички чемпионат ўйинларида ҳам стандарт сифатида белгилаш ҳақида ўйламоқда.

Айни вақтда клуб Испания чемпионати жадвалида ўнинчи ўринни эгаллаб турибди ва келгуси турда "Реал" жамоасига қарши ўйин ўтказади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Райо Вальекано" стадион майдонини ўзгартиради