2022 йилнинг 27 фефралида Россиянинг Украинага нисбатан агрессияси бўйича БМТ Хавфсизлик Кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтган бўлса, ҳозиргача мазкур конфликт бўйича яна 4 та резолюция қабул қилинди.
БМТ нинг Россия агрессиясини қораловчи резолюциялари агрессорнинг кейинги ҳатти - ҳаракатларига ҳеч бир сезиларли даражада таъсир кўрсатмади. 2-Жахон уруши сабабли тамал тоши қўйилган БМТ Украина уруши фонида тўлиқ фалажланганлигини кўрсатмоқда.
Янги жаҳон тартиботи шамоли эсмоқда
Биринчи жахон урушидан кейин дунё коллектив хавфсизлигини таъминлаш учун Миллатлар Лигаси ташкил қилинган эди, мазкур ташкилот 2 – Жахон уруши фонида инқирозга учради ва БМТ ташкил қилинди. Украина урушини учинчи жахон уруши дея олмасакда яқин, ярим асрда бундай катта уруш бўлмаган эди. БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси, мазкур Кенашга ўзи раислик қилиб турган вақтда халқаро қонунчиликни менсимасдан, қўшнисига нисбатан адолатсиз урушни бошлаши БМТни тўлиқ фалажлади. Уруш билан дунё юзини кўрган БМТ, уруш билан ўз фаолиятини тугатиши мумкин.
Қозоғистон журъат топа олди
2023 йилнинг 26 апрель куни БМТнинг БМТ ва Европа Кенгаши ҳамкорлиги тўғрисидаги резолюцияси қабул қилинди. Мазкур ҳужжатда Россиянинг агрессор эканлиги тилга олинади. Резолюцияни БМТга аъзо давлатларнинг 122 таси маъқуллади, 18 таси (Ўзбекистон ҳам) бетараф, 5 таси қарши овоз берди. Резолюцияни маъқуллаган Хитой, Қозоғистон, Арманистон давлатларнинг тутган тарафи аҳамиятлидир.
Шуни таҳмин қилиш мумкинки Путин ва Си ўртасидаги Москвада кечган суҳбатдан кўра, Зеленский ва Си ўртасидаги телефон суҳбати самарали кечган.
Қозоғистон эса ўзининг шимолий ҳудудларига нисбатан қилинаётган пропагандистик ҳужумларга жим қараб турмаслигини кўрсатиб қўйди. 44 кунлик Қорабоғ урушида мағлубиятга учраган Арманистон эса Россиядан узоқлашиш тенденциясини аллақачон кўрсатиб бўлган эди, у мазкур жараённи яна бир марта тасдиқлади, холос.
Ҳамид Содиқ,
Azon.uz сиёсий эксперти