date

Қозоғистонда янги гўзал аниқланди: Алина финалда юлдуз бўлди

Қозоғистонда янги гўзал аниқланди: Алина финалда юлдуз бўлди

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида мамлакатнинг энг интизорлик билан кутилган тадбирларидан бири — “Мисс Қозоғистон-2025”нинг финали ўтказилиб, мамлакат бўйлаб сараланган 20 гўзал бир-бири билан рақобатга киришди. Тантанали кеча шаҳарнинг нуфузли ресторанларидан бирида бўлиб, подиум намойишлари, турли услубдаги чиқишлар ва ижодий саҳналар билан бойитилди.

Бу йилги миллий тожнинг соҳибаси 22 ёшли чимкентлик Алина Екатеринечева бўлди. У танлов финалида ўзининг сахна маданияти, ишончли ҳаракатлари ва табиий жозибаси билан ажралиб турди. Алина энди Қозоғистонни “Коинот гўзали-2026”да намойиш этади.

Ижодкор оилада ўсган Алина уч ёшидан рақсга муҳаббат қўйган. Орadan йиллар ўтган сари у ўнлаб саҳналарда чиқиш қилган, 14 ёшида эса моделлик дунёсига кириб келиб, Guess ва Constella каби машҳур брендлар учун подиумда юрди. Шунга қўшимча, у ҳуқуқшунослик бўйича ҳам таҳсил олган.

Танловда яна бир қатор мукофотлар ҳам ўз эгалларини топди:

  • Шодиёра Байкенова — “Дунё гўзали Қозоғистон-2025”, у 2027 йилги халқаро финалда қатнашади.

  • Анель Емель — “Miss Grand International Qazaqstan-2025”, 2026 йилги жаҳон финали йўлланмасига эга бўлди.

  • “Вице-Мисс Қозоғистон-2025” унвони Дилноз Сарсенбайга топширилди.

  • “2-вице-Мисс” деб Камила Даулетова тан олинди.

  • Халқ танлови ғолиби сифатида Алина Нураҳмедова эълон қилинди.

Гўзаллик танлови ҳамиша юртда катта қизиқиш уйғотади. Бу йилги финал ҳам истисно бўлмади — драма, ҳис-туйғу ва янги юлдузлар билан тўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда янги гўзал аниқланди: Алина финалда юлдуз бўлди