date

Москва мэри: "Мигрантлардан норози бўлганлар қўлига супурги олсин!"

Москва мэри: "Мигрантлардан норози бўлганлар қўлига супурги олсин!"

Москва мэри Сергей Собянин пойтахтда мигрантлар масаласи атрофида кучайган муҳокамаларга ТВС телеканали орқали қатъий муносабат билдирди. Унинг таъкидлашича, баъзи фуқароларнинг “паст малакага эга ва тил билмайдиган мигрантлар зўравонлик қилаяпти” деган шикоятлари реал вазиятни тўлиқ акс эттирмайди ва кўп ҳолларда асоссиз бўлиб чиқмоқда.

Собянин мигрантларни танқид қилаётган “мутахассислар”га жасорат билан мурожаат қилиб, уларни ўша мигрантлар бажараётган ишларни ўзлари қилишга таклиф этди:
“Агар улар ҳақиқатан ҳам шунча иштиёқманд бўлса, супургини олиб Москва кўчаларини тозалаб кўришсин. Ҳатто олий маълумот ёки фан доктори бўлса ҳам шу ишни қилиб кўрсин. Лекин улар бундай қилмайди. Хўш, бу ишларни ким бажаради?” — деди мэр.

Унинг фикрича, юқори малакали мутахассисликка эга мигрантлар пойтахт иқтисодиёти учун муҳим, чунки москваликлар жисмоний меҳнатни ўз зиммасига олишни истамайди. “Бу ерда мантиқ кўрмаяпман”, — дея қўшимча қилди Собянин.

Мэрнинг айтишича, 2018 йилдан буён Москвада меҳнат мигрантлари сони ўзгармаган. Шу билан бирга, Ички ишлар вазирлиги статистикасига таяниб, мигрантлар ўртасида содир этиладиган оғир жиноятлар сезиларли даражада камайганини билдирди.
Унинг маълумотларига кўра:
– талончиликлар 7,5 баробарга камайган;
– қотилликлар 2 баробарга пасайган;
– ўғрилик ва бошқа жиноятлар бўйича ҳам яхшиланиш кузатилган.

Собяниннинг таъкидлашича, жиноят фақат мигрант томонидан содир этилгани учун алоҳида қайд этилиши тўғри эмас:
“Аввало, жиноят очилиши ва исботланиши керак. Шундан кейингина жиноятчининг кимлиги — россияликми ёки мигрантми — аниқланади.”

Шу билан бирга, мэр умумий вазиятни идеаллаштиришдан йироқ эканини ҳам эътироф этди:
“Албатта, пойтахтда бўлиб турган кўп сонли келувчилар қўшимча эътибор, қаттиқ тартиб ва назорат талаб қилади. Ҳамма нарса ажойиб, деган гап йўқ.”

Собяниннинг баёноти мигрантлар масаласидаги муҳокамалар янада қизишига сабаб бўлди. Унинг фикрларидан кўриниб турибдики, Москва раҳбарияти миграция сиёсатида мувозанат — иқтисодий эҳтиёж ва жамоат хавфсизлиги ўртасида адолатли ёндашув тарафдори.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Москва мэри: "Мигрантлардан норози бўлганлар қўлига супурги олсин!"