
Африканинг жанубий қирғоқларида 60 мингдан ортиқ пингвин сардина балиқларининг кескин камайиб кетиши oқибатидa очликдан ҳалок бўлгани аниқланди. The Guardian ёзганига кўра, илмий тадқиқот бу фожиа асосида глобал иқлим ўзгариши ва ортаётган балиқ овлаш сабабилигини кўрсатмоқда.
2004–2012 йилларда Жанубий Африканинг энг муҳим кўпайиш ҳудудлари — Дассен ва Роббен оролларида пингвинлар сони 95 фоиздан ортиқ камайган. Умуман, кейинги 30 йилда Африка пингвинлари популяцияси қарийб 80 фоизга тушиб кетган.
Туллаш даври — энг хавфли палла
Олимлар фикрича, пингвинлар асосан туллаш жараёнида очликдан ўлмоқда. Патларини янгилаш даври тахминан 21 кун давом этади ва бу вақтда улар сувга кира олмайди. Шу боис туллаш олдидан яхши семириб олишлари шарт, акс ҳолда омон қолиш қийин.
Асосий озуқа йўқолиб бормоқда
2004-йилдан бери пингвинларнинг бош овқати — Sardinops sagax сардинаси миқдори максимал даражанинг атиги 25 фоизига тушган. Сув ҳарорати ва шўрланиш ўзгариши балиқ кўпайишини чеклаб қўйган. Шунга қарамай, минтақада балиқ овлаш юқорилигича қолмоқда.
2024 йилда Африка пингвинлари “ўта хавф остидаги тур” сифатида белгиланган. Ҳозирда кўпайиш қобилиятига эга жуфтликлар сони 10 мингдан ҳам кам.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.