
Шанба куни "Интер" ўз майдонида "Комо"ни қабул қилди ва 4:0 ҳисобида йирик ғалабага эришди. Ўйин бошида Лаутаро Мартинес Николо Бареллага жарима майдони яқинида аниқ пас берди, бироқ Барелла дарвозабонни доғда қолдира олмади.
11-дақиқада эса Луи Энрике тўпни Лаутаро Мартинесга узатди, у эса бир зарб билан тўпни дарвозанинг чап бурчига йўллади (1:0). Иккинчи бўлимда Хесус Родригеснинг аниқ узатмасидан кейин Анастасиос Дувикас дарвозага зарба берди, аммо тўп устун устидан ўтиб кетди.
59-дақиқада Федерико Димарко бурчак тўпини яқин устунга оширди, Маркус Тюрам эса ҳимоячидан устун келиб, тўпни дарвозага йўллади (2:0). Бир неча дақиқадан сўнг Димарконинг узоқ масофадан берган зарбаси рикошет сабабли дарвозага йўл олди, лекин ҳакам голни офсайд туфайли бекор қилди.
81-дақиқада Ҳакан Чалханоғлу рақиб жарима майдонидан зарба бериб, тўпни дарвозанинг чап бурчига йўллади (3:0). Якунда эса Димарконинг чап қанотдан оширган тўпини Карлос Аугусто дарвозага йўллаб, ҳисобни 4:0 га етказди.
Ушбу ғалаба "Интер"ни А Сериянинг якка пешқадами қилди, "Комо" эса бешинчи ўринни бўлишиб турибди. Ўйин натижалари: Интер – 4:0 – Комо Голлар: Мартинес (11'), Тюрам (59'), Чалханоғлу (81'), Аугусто (86').
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.