23:50 / 16.05.2023
116

АҚШ радиацияга қарши янги дорини одамларда синовдан ўтказишни бошлади

АҚШ радиацияга қарши янги дорини одамларда синовдан ўтказишни бошлади

Фото: Getty Images

Қўшма Штатларда инсон танасидан зарарли радиоактив моддаларни чиқариб ташлаш учун мўлжалланган янги препарат синовдан ўтказилмоқда.

BBC маълумотларига кўра, қирқ нафарга яқин кўнгиллилар HOPO 14-1 препаратини турли дозаларини қабул қилишади. Шифокорлар ножўя таъсирларнинг ривожланишини ва кўнгиллилар соғлиғини кузатиб борадилар.

Калифорнияда жойлашган SRI International халқаро институти тадқиқоти раҳбарлари биринчи босқич натижалари 2024 йилда кутилаётганини маълум қилишди.

Нашр таъкидлаганидек, ҳозирги кунда одамларга радиоактив плутоний, америций ёки кюрий таъсиридан ёрдам берадиган инъекция йўли билан қўлланиладиган иккита дори аллақачон ишлаб чиқилган.

Радиациядан ҳимоя қилиш учун йод таблеткаларидан фойдаланиш кўп йиллардан бери олимларга маълум - улар 1986 йилда Чернобил АЭС авариясидан кейин одамларга берилган.

Яна бир дори - калий гексацианоферрат инсон танасидан радиоактив цезий ва таллийни чиқариб ташлашга ёрдам беради.

Агар HOPO 14-1 самарали бўлса, одамларни плутоний, америций ва кюрийдан ташқари, «ифлос бомбалар» деб аталадиган қуролларни ишлаб чиқишда қўлланадиган уран ва нептунийдан ҳам ҳимоя қилиш мумкин бўлади. Агар антидот самарали бўлса, у одамларни ядровий авариялар ёки террористик ҳужумлардан ҳимоя қилиши мумкин.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг