date
views 454

Эрон ва БАА Форс кўрфазидаги уч оролга даъво қилмоқда

Эрон ва БАА Форс кўрфазидаги уч оролга даъво қилмоқда

Эрон Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) билан Форс кўрфазидаги баҳсли учта орол устидан ўз суверенитетини яна бир бор тасдиқлади.

Эрон ўз ҳудудий суверенитетини ҳимоя қилиш учун қўлидан келган барча ишни қилади”, деди Ташқи ишлар вазирлиги сўзловчиси Носир Канъоний.

Эрон ҳам, БАА ҳам 1971 йилдан бери Теҳрон тасарруфида бўлган Абу Мусо, Катта ва Кичик Тунб оролларига даъвогарлик қилмоқда.

Жума куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтган йиллик араб саммити БААнинг баҳсли ороллар устидан суверенитетини тасдиқлади ва Абу-Даби томонидан уларни қайтариш бўйича кўрилаётган барча чораларни қўллаб-қувватлади.

Канъонийнинг айтишича, Теҳрон араб саммитининг бир қанча иштирокчилари ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда мулоқот ва ўзаро тушунишга устувор аҳамият бериш борасида билдирилган ижобий позицияларни юқори баҳолайди.

"Конструктивизм ва ички хавфсизлик учун минтақа мамлакатлари ўртасидаги жамоавий ҳамкорлик минтақада янги тартибни ривожлантиришнинг асосий таркибий қисмлари ҳисобланади. Эрон Ислом Республикаси буни ҳар доим минтақавий зарурат деб ҳисоблаган", - дея қўшимча қилган у.

Маълумот ўрнида:

Абу Мусо, Катта ва Кичик Тунб ороллари Форс кўрфазининг шарқида, Эрон ва Бирлашган Араб Амирликларини ажратиб турувчи Ҳурмуз бўғозига кираверишда жойлашган. Абу Мусонинг майдони деярли 13 км² бўлиб, унда 2000 га яқин одам яшайди, улар асосан балиқ овлаш билан шуғулланади. Катта Тунб оролининг майдони эса 10 км² дан сал кўпроқ, бу ерда бир неча юз киши истиқомат қилади, Эрон ҳарбий-денгиз базаси жойлашган ва қўниш майдончаси  мавжуд.

Абу Мусо оролига эгалик ҳақидаги баҳс 1974 йилдан бери давом этиб келади. Орол 20-аср бошидан Эрон назорати остида бўлган. 1906 йилда оролдаги темир оксиди кони Германиянинг “Винкхаус” компаниясига берилган. 1907 йилда Британия империясининг талаби билан орол Эронга қайтарилди, бунинг натижасида халқаро келишмовчилик қўзғатилди. 1908 йилдан сўнг Британия яна ўз назоратига олган.

1960 йилда у орол устидан назоратни ўзи босиб олган Шаржа (ҳозирги БААнинг бир қисми) амирлигига топширди. 1968 йилда эса Бриитания Абу Мусонинг Эронга қайтарилишини эълон қилди. 1971 йил 30 ноябрда Эрон ва Шаржа ўзаро англашув шартномасини имзолади. Келишувга кўра, Шаржа оролда полиция бўлими, Эрон эса қўшинларини сақлаб қолиши мумкин эди. Икки томон ҳам оролда фойдали қазилмаларни қазиб олишларига рухсат берилди.

Шартномани имзолаш орқали кичик амирлик (Шаржа) Эроннинг (Абу Мусога) бостириб киришининг олдини олди, форслар икки кун аввал бошқа иккита баҳсли ороллар - Катта ва Кичик Тунбни эгаллаб олганди.

Бир кун олдин Буюк Британия расман оролни тарк этди. Эрон ўз қўшинларини у ерда жойлаштирди ва буни Шаржа шайхининг укаси Шайх Сағар тасдиқлади.

1971 йилда БАА оролни бошқариш бўйича БМТга талаб қўйди, аммо БМТ Хавфсизлик Кенгаши уни рад этди.

1992 йил август ойида Эрон оролни босиб олди ва унинг аҳолисини материкка кўчириб юборди.

2012 йилда Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадинажоднинг оролга келиши БАА элчиси Сайф ал-Заҳабийнинг чақириб олинишига сабаб бўлган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрон ва БАА Форс кўрфазидаги уч оролга даъво қилмоқда