11:00 / 08.11.2023
382

АҚШ Сенати Исроилга ёрдам кўрсатиш лойиҳасини блоклади

АҚШ Сенати Исроилга ёрдам кўрсатиш лойиҳасини блоклади

Фото: 123RF/rabbit75123

АҚШ Сенати 7 ноябр, сешанба куни Исроилга Фаластиннинг ҲАМАС ташкилотига қарши курашида Украинага бир вақтнинг ўзида кўмак кўрсатмасдан ёрдам бериш учун 14,3 миллиард доллар ажратиш ҳақидаги қонун лойиҳасини блоклади. Аввалроқ, 2 ноябр куни у республикачилар кўпчилик бўлган Вакиллар палатаси томонидан маъқулланган, бироқ демократлар устунликка эга бўлган АҚШ Конгрессининг юқори палатасида овоз беришдан ўта олмади.

Агар Сенат қонун лойиҳасини маъқуллаганида, у АҚШ президенти Жо Байденга имзолаш учун тақдим этилган бўларди, бироқ Оқ уй Байден икки палатада овоз беришдан ўтган тақдирда ҳам ҳужжатга вето қўйиши ва имзолашдан бош тортиши ҳақида олдиндан огоҳлантирган.

Исроилга ёрдам бўйича қонун лойиҳаси

Вакиллар палатаси республикачилари томонидан 30 октябрда илк бор тақдим этилган қонун лойиҳаси палата янги спикери Майк Жонсон давридаги биринчи йирик қонунчилик ташаббуси ҳисобланади. Унинг моҳияти фақат Исроилга ёрдам кўрсатиш, жумладан, Исроилнинг «Темир гумбаз» ва «Довуд чопони» ҳаво мудофаа тизимларини сотиб олиш учун 4 миллиард доллар, шунингдек, «Темир нур» тизимини ривожлантириш учун 1,2 миллиард доллар ажратишдан иборат эди.

Қонун лойиҳаси киритилгач, у АҚШ сенаторлари томонидан танқид қилинди. Шу тариқа, 31 октябр куни Сенатдаги республикачилар етакчиси Митч Макконнел қонун лойиҳасига тўртта ҳудуд – Украина, Исроил, Тайван ва АҚШнинг Мексика билан чегарасига тегишли чораларни киритиш зарурлигини таъкидлади.

Ўз навбатида, Сенатдаги демократик кўпчилик етакчиси Чак Шумер Вакиллар палатасида тақдим этилган қонун лойиҳасини «бемаъни таклиф» деб атади. Агар у қуйи палата томонидан қабул қилинса, Сенатда ҳеч қандай имконияти бўлмайди, деди у журналистларга.

Байден Конгрессдан Исроил ва Украинага ёрдам сўради

Аввалроқ, 20 октябр куни Жо Байден АҚШ Конгрессига Украинага бир йил муддатга 61,4 миллиард доллар миқдорида молиявий ёрдам, шунингдек, Исроил мудофаасини мустаҳкамлаш учун 14,3 миллиард доллар ҳамда қўшимча маблағ сифатида 31 миллиард доллар, жумладан, Фаластин аҳолисига ёрдам бериш учун 10 миллиард доллар, АҚШ-Мексика чегарасини ҳимоя қилиш учун 13,6 миллиард ва бошқа миллий хавфсизлик устуворликлари учун 7,4 миллиард ажратиш сўровини юборган эди. АҚШ президенти Конгрессдан сўраган маблағнинг умумий миқдори 106,7 миллиард долларни ташкил этди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё