00:30 / 28.11.2023
323

Антарктида яқинида дунёдаги энг катта айсберг ҳаракатлана бошлади

Антарктида яқинида дунёдаги энг катта айсберг ҳаракатлана бошлади

Фото: European Union/Copernicus Sentinel-3/Handout/Reuters

37 йил давомида Антарктида қирғоқлари яқинида денгиз тубига ёпишиб қолган дунёдаги энг катта айсберг фаол ҳаракатлана бошлади. Бу ҳақда 24 ноябр куни Британия Антарктика тадқиқоти олимлари Элла Гилберт ва Оливер Марш маълум қилди, деб ёзди CNN.

А23а деб номланган айсберг 1986 йилда Филхнер музлигидан ажралиб кетган катта муз бўлагидан ҳосил бўлган. Шундан сўнг, у деярли дарҳол Ғарбий Антарктида қирғоғидаги Уэддел денгизининг тубига чўкди. Аммо ҳозир, олимларнинг таъкидлашича, у табиий жараёнлар таъсирида денгиз тубидан ажралиб чиқди.

Олимлар А23а қалинлигини тахминан 400 метр, майдони эса деярли тўрт минг квадрат километрни ташкил этишини тахмин қилмоқда. Бу Ню-Йоркнинг майдонидан уч баравар (тахминан 780 квадрат километр) ва Москва майдонидан 1,6 баравар (тахминан 2500 квадрат километр) кўпроқ.

Олимларнинг тахминига кўра, океан оқимлари таъсирида айсберг катта эҳтимол билан шарққа қараб сузади ва кунига тахминан беш километр йўл босади. Улар бундай ўлчамдаги айсберг ҳатто Жанубий Атлантиканинг илиқ сувларида ҳам анча вақт қолиши ва Жанубий Африкага қараб ҳаракатланишидан хавотирга тушган.

2020 йилда олимлар А68 деб номланган яна бир йирик айсберг Жанубий Жоржия ороли билан тўқнашиб, қирғоқда қолиб, тюлен ва пингвинлар учун озиқ-овқат йўлини тўсиб қўйишидан, денгиз туби жонзотларининг ҳалокатидан хавотирланган эди. Бироқ, айсберг охир-оқибат кичикроқ бўлакларга бўлиниб кетди ва оқим уларни Атлантика океанига олиб кетди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё