date

"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид" ўйинида қизил карточка атрофида катта баҳслар келиб чиқди

"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид" ўйинида қизил карточка атрофида катта баҳслар келиб чиқди

Ла Лиганинг 4-туридан ўрин олган «Реал Сосьедад»га қарши баҳс (2:1) Мадрид клуби ғалабаси билан якунланди. Бироқ учрашувнинг энг кўп муҳокама қилинган лаҳзаси «қироллик клуби» ҳимоячиси Дин Ҳейсеннинг майдондан четлатилиши бўлди.

Эпизод 65-дақиқада содир бўлди: «Реал Сосьедад» қарши ҳужумга чиққанда Ҳейсен сўнгги умид фоли учун рақибни йиқитди ва ҳакам Хесус Хил Мансано унга тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатди. Аммо бу қарор мунозараларга сабаб бўлди, чунки эпизодга яқин жойда яна бир мадридлик ҳимоячи – Эдер Милитао ҳам бор эди.

«Қироллик клуби» бош мураббийи Хаби Алонсо ҳакам қарорига қаттиқ эътироз билдирди. Уни энг кўп ғазаблантирган жиҳат – ҳакамнинг VAR тизимини текширмагани бўлди.

Movistar микрофонлари орқали Алонсо қуйидагича фикр билдиргани қайд этилди:
— "Хесус, мен сизни ҳақингизда ёмон гапиргим йўқ, аммо сиз ўзингиз одамларни шундай фикрлашга мажбур қилаяпсиз! Милитао яқинда эканини кўрмадингизми? Ахир сиз эпизоддан бор-йўғи 5 метр узоқликда эдингиз!"

Ҳакам эса қарорини ўзгартирмади ва, аксинча, баҳсдаги кескин чиқиши учун Хаби Алонсонинг ўзига сариқ карточка кўрсатди.

Мазкур вазиятдан сўнг ижтимоий тармоқларда ҳам мухлислар ва экспертлар орасида қизғин тортишувлар бошланди. Айримлар ҳакам қарорини тўғри деб ҳисобласа, бошқалар VAR орқали вазият чуқурроқ кўриб чиқилиши керак эди, деган фикрни илгари суришмоқда.

Шу билан бирга, «Реал» барибир ўйинни 2:1 ҳисобида ўз фойдасига якунлади ва чемпионатда етакчи сифатида йўлини давом эттирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид" ўйинида қизил карточка атрофида катта баҳслар келиб чиқди