date

Шимолий Кореяда хорижий фильмлар кўрганлар қатл этилмоқда

Шимолий Кореяда хорижий фильмлар кўрганлар қатл этилмоқда
БМТ ҳисоботида айтилишича, Шимолий Корея ҳукумати хорижий фильмлар ва сериалларни томоша қилган ёки улашган фуқароларни қатл қилишни бошлаган. Қочқинларнинг гапига кўра, 2020-йилдан бери бундай одамлар жамоат олдида отиб ўлдирилмоқда.

Ҳисоботда мамлакат аҳолиси устидан назорат жуда кучайгани ва одамларнинг эркинлиги чеклангани қайд этилган. Аҳоли мустақил савдо қила олмайди, чегарадан чиқиш эса деярли имконисиз.

Қочқинлар Ким Чен Ин ҳокимиятга келганда ҳаёт яхшиланади, деган умид бўлганини айтишди. Аммо ядро дастурига кўпроқ эътибор қаратлиши ортидан турмуш шароитлари оғирлашган, овқат топиш қийинлашган.

БМТ Шимолий Кореяда мажбурий меҳнат ва қамоқ лагерлари ҳамон борлигини билдирди. Ташкилот Пхеньяндан қатл жазоларини тўхтатишни ва фуқароларга кўпроқ ҳуқуқ беришни талаб қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шимолий Кореяда хорижий фильмлар кўрганлар қатл этилмоқда