date

Доҳада Исроил зарбасидан кейин фавқулодда саммит чақирилди

Доҳада Исроил зарбасидан кейин фавқулодда саммит чақирилди

Исроилнинг Қатар пойтахтига йўллаган ҳаво зарбаси ортидан араб ва ислом дунёси етакчилари тезкор равишда йиғилишга қарор қилишди. Қатар ахборот агентлиги – QNA тарқатган маълумотга кўра, 14–15 сентябрь кунлари Доҳа шаҳрида фавқулодда саммит бўлиб ўтади.

Агентлик манбалари таъкидлаганидек, якшанба ва душанба кунлари ўтказилиши белгиланган йиғилишнинг асосий мақсади – Исроилнинг ҳужуми юзасидан атрофлича муҳокама ўтказиш ҳамда бунга нисбатан ягона муносабат билдириш ҳисобланади.

Кутилмоқдаки, учрашувда минтақадаги хавфсизлик масалалари, тинчлик йўлидаги саъй-ҳаракатлар ҳамда ҳамкорликда амалга оширилиши мумкин бўлган чора-тадбирлар муҳокама қилинади. Шунингдек, саммитда давлат ва ҳукумат раҳбарлари томонидан вазиятга оид қўшма баёнот қабул қилиниши эҳтимол қилинмоқда.

Бу йиғин нафақат Қатар пойтахти, балки бутун араб ва ислом олами учун муҳим сиёсий воқеа сифатида қайд этилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Доҳада Исроил зарбасидан кейин фавқулодда саммит чақирилди