07:09 / 30.11.2023
379

Шимолий Кореядаги сайловда 80 йилда биринчи марта қарши овозлар қайд этилди

Шимолий Кореядаги сайловда 80 йилда биринчи марта қарши овозлар қайд этилди

Фото: Reuters

28 ноябр куни Шимолий Корея матбуоти маҳаллий халқ йиғинлари депутатлари сайлови якунлари бўйича Марказий сайлов қўмитаси (МСҚ) маълумотларини тарқатди.

Унга кўра, сайловчиларнинг 99,87 фоизи депутатликка номзодларни ёқлаб овоз берган (Шимолий Кореяда сайлов муқобил эмас, сайлов бюллетенида фақат битта номзод кўрсатилади). 0,13 фоиз сайловчи номзодларга қарши овоз берган.

Шундай қилиб, 1960 йиллардан бери биринчи марта сайловчиларнинг бир қисми, жуда оз бўлса-да, ҳокимият томонидан кўрсатилган номзодларга қарши овоз берди.

Мутахассислар 80 йил давомида биринчи марта қарши овозларнинг матбуотда эслатилишини муҳим факт деб ҳисоблашди, бу билан КХДР раҳбарияти мамлакатда «ҳақиқий демократия» мавжудлигини намойиш этишга қарор қилган бўлиши мумкин.

Шимолий Кореядаги сайловларни нафақат алтернативасиз, балки яширин эмас деб ҳам ҳисоблаш мумкин: сайлов участкаларида иккита сайлов қутиси ўрнатилади, бири номзодни ёқлаб, иккинчиси қарши овоз бериш учун.

Шимолий Корея шу пайтгача сайловларда номзодлар 100 фоиз овоз тўплагани ҳақида хабар берадиган дунёдаги ягона давлат бўлиб қолаётган эди.

Мисол учун, Совет Иттифоқида ҳам рақобатсиз сайловлар тизими мавжуд бўлса-да, Марказий сайлов комиссияси мунтазам равишда қарши овозлар ҳақида хабар берган. Масалан, Марказий сайлов комиссиясининг маълумотларига кўра, 1974 йилда СССР Олий Советига бўлиб ўтган сайловда депутатларни ёқлаб 99,79 фоиз сайловчи овоз берган. Алоҳида қайд этилишича, 332 мингдан ортиқ сайловчи қарши овоз берган. 1979 йилда ёқлаб овоз берганлар улуши 99,89 фоизгача етган. Қарши овоз берганлар сони эса 185 мингдан ошган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё