Фото: Kun.uz
Ўтаётган ҳафта давомида Жанубий Кореянинг кичик тоифали шифокорларининг учдан бир қисми иш ташлаб, намойишларга чиқди. Оқибатда шифохоналарда жарроҳлик амалиётлари тўхтаб қолди ёки кечиктирилди.
Шифокорлар ҳукуматнинг тиббиёт ОТМларига кўпроқ талаба қабул қилиш ҳақидаги қарорига нисбатан норозилик билдириб, намойишга чиқди. 27 феврал, сешанба кунги ҳолатга кўра, 9 мингга яқин шифокорлар иш жойларини ташлаб, мамлакатнинг тиббий хизмат тизимини хавфга қўйган. Ҳукумат бу орада агар шифокорлар 29 февралгача иш ўринларига қайтмаса, уларнинг лицензияларини тўхтатиб қўйиш, жиноий жавобгарликка тортиш билан таҳдид қилди.
Намойишга нима сабаб бўлди?
Аввалроқ ҳукумат Жанубий Корея тиббиёт олийгоҳларига қабулни йилига 2 мингтагача кўпайтиришни (айни пайтда 3058 талаба қабул қилинади) ва шунинг билан 2035 йилгача аҳоли қаришига қарши тура олиш учун меҳнат бозорига 10 минг шифокорни қўшишни режа қилган.
Расмийларга кўра, Кореяда ҳар минг нафар аҳолига 2,1 шифокор тўғри келади. Бу кўрсаткич ривожланган давлатларда 3,7 ни ташкил қилади ва Кореяда нисбат пастроқ.
Иш ташлаган шифокорлар тиббиёт таълим муассасалари кескин ўсадиган квотага бардош беролмаслигини иддао қилмоқда. Уларнинг фикрича, рақамлар ошиши давлат тиббий харажатларини кўпайтиради холос. Худди ҳозирги вазиятдагидек кўпроқ талаба ўқигани билан барибир шифокорлар дерматология, пластик жарроҳлик каби талаб юқори соҳаларга ўзларини ураверади, педиатрия, акушерлик ва тез тиббий ёрдам каби кам маош тўланадиган соҳаларда мутахассислар етишмовчилиги сақланиб қолаверади.
Баъзи танқидчиларга кўра эса, кичик даражали шифокорлар соҳага кўпроқ шифокорларнинг кириб келиши даромадлари пасайишига сабаб бўлишидан хавотир олиб, ҳукумат режасига қарши чиқмоқда.
Беморларнинг аҳволи қандай?
Шифокорларнинг намойишлари сабаб турли тиббий муолажа ва жарроҳлик амалиётлари кечиктириляпти. Ўтган жума куни тез тиббий ёрдам билан боғлиқ муаммо сабаб 80 ёшлардаги юрак хасталигига чалинган аёл вафот этди. Унинг ўлими билан шифокорлар иш ташлашининг алоқаси бор деб қаралмоқда. Ҳозир ҳолат бўйича тергов иши қўзғатилган.
Кичик тоифали (junior) шифокорлар йирик шифохоналардаги жами врачларнинг 30-40 фоизини ташкил қилади. Улар жарроҳлик амалиёти вақтларида юқори малакали (senior) врачларга ёрдам бериш, стационар беморлар билан ишлаш вазифаларини бажаради. Ҳозир эса иш ташлашларда жами 100 та шифохонада ишловчи минглаб тиббий ходимлар қатнашяпти.
Иш ташлашлар бошлангандан сўнг ҳукумат давлат тиббий муассасалари иш кунини узайтирди, ҳарбий шифохоналарнинг тез ёрдам бўлимларини халқ учун ҳам очди, ҳамшираларга шифокорлар амалга оширадиган айрим тиббий муолажаларни қилиш ҳуқуқи берилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги оғир аҳволдаги ва шошилинч олиб келинадиган беморларни даволаш ҳолати барқарор эканини билдирган. Бироқ агар малака тоифаси юқори шифокорлар ҳам иш ташлашга қўшилса, унда ҳолат ёмонлашади.
Энди нима бўлади?
Шу ҳафта бошида ҳукумат шифокорларга пайшанба — 29 февралга қадар иш ўринларига қайтишни, агар шундай қилишса, уларга интизомий чора кўрилмаслигини билдирганди. Лекин бу муддатдан ўтиб кетган ҳар бир шифокорнинг лицензияси камига 3 ой тўхтатиб қўйилиши, ҳолат бўйича тергов каби қонуний чоралар кўрилишини билдирганди.
Лекин бу намойишлар тезда босиладиганга ўхшамайди.
Жанубий Корея тиббиёт қонунчилигига кўра, агар халқ саломатлигига хавф туғилса, ҳукумат шифокорларга ишга қайтиш талабини қўйишга ҳақли. Бунда ишлашни рад этган шифокорларнинг лицензияси 1 йилгача бекор қилиниши, 3 йилгача қамоққа ҳукм қилиниши ёки 22,5 минг доллар миқдорида жаримага тортилиши мумкин.
Қайд этиш керакки, шифокорлик Жанубий Кореяда юқори маош тўланадиган соҳалардан бири саналади. Шунинг учун ҳам одамлар уларнинг намойиш уюштириб норозилик билдираётганига унчалик хайрихоҳ бўлишмаяпти.
Ҳукуматнинг қатъий талабидан сўнг 500 дан ошиқроқ шифокор ишга қайтган, лекин ҳали ҳам 8 мингдан ошиқ врач намойишда қатнашмоқда. Ҳукумат эса охирги муддатни шифокорларга қатъийлик билан эслатиб турибди.
Дам олиш кунларидан сўнг (Кореяда 1 март байрам ва дам олиш куни ҳисобланади) кўпроқ шифокор ишга қайтиши тахмин қилиняпти. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Toyota компанияси Фужи тоғи этакларида «ақлли шаҳар» қурилишини якунлади
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди
Мўғулистонда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бошланди
Зеленский шимолий кореялик жангчилар асирга олинганини маълум қилди
Jeju Air самолётининг қора қутилари 4 дақиқа олдин ёзиб олишни тўхтатган экан