Хитой корхоналари жуда кўп маҳсулот ишлаб чиқаради, бу стратегия глобал мувозанатни бузади ва Хитойнинг ўзига таҳдид солади. Бу ҳақда Гуанчжоуга ташриф буюрган АҚШ молия вазири Жанет Йеллен маҳаллий расмийларга айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, электр транспорт воситалари, аккумуляторлар, қуёш панеллари ва яримўтказгичлар каби тоифаларда алоҳида номутаносиблик кузатилмоқда. Саноатни рағбатлантирадиган йирик давлат субсидиялари ва ички талабнинг заифлашуви туфайли глобал хом ашё нархлари пасаймоқда ва бошқа мамлакатлардаги ишлаб чиқарувчилар босим остида қолмоқда.
Йеллен ўз позициясини етказиш учун юқори мартабали амалдорлар билан бир қатор учрашувлар ўтказмоқчи. У бундай сиёсатнинг давом этиши муқаррар инқирозга олиб келишини тушунтирмоқчи.
Бироқ Пекин ҳозирда мутлақо тескари стратегияни танламоқда. Президент Си Цзиньпин янги технологиялар соҳаларида ишлаб чиқаришни кўпайтириш учун бу тармоқларга сармояларни кўпайтиришни буюрди.
Давлат субсидиялари Хитойга ишлаб чиқариш қувватини ошириш имконини беради. Масалан, электромобиллар ишлаб чиқарадиган заводлар қурилиши давом этмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев «Манчестер Сити» клуби эгаси билан учрашув ўтказди
Асирга тушган украин аскари: “Улар замонавий жанг услубларини билишмайди”
Тожикистондан 20 кгдан ортиқ “опий” моддасини олиб ўтган шахслар ушланди
Исроил ва ҲАМАС Ғазо бўйича келишувга эришди
Грузиянинг собиқ бош вазири дўппосланди
АҚШда миллиардер Илон Маск судга берилди