Исроил Яқин Шарқда Эрон таъсиридаги прокси гуруҳларга зарбалар берди. Теҳрон бунга жавобан 1 октябр куни Исроил томон ўнлаб ракеталар учирди, Тел-Авив ҳам кескин жавоб бериш ҳақидаги баёнотлар эълон қилди. Исроилнинг нишонлари қайси нуқталар бўлиши мумкин ва Эроннинг жавоби аввалгисидан нимаси билан фарқли бўлди? Сиёсатшунос Бектош Бердиев минтақадаги сўнгги воқеалар юзасидан ўз фикрларини билдирди.
«Кўпчилик экспертлар Эроннинг илғор ракеталарга эга эмаслигини ва Исроилга зарба бера олмаслигини таъкидлар эди. Аммо Эрон «Ҳизбуллоҳ» ва Ҳамас раҳбарлари ўлдирилишидан кейин ўзини қаттиқ камситилгандек ҳис қилганди ва бутун дунё ҳамжамиятига бу каби ҳолатлар жавобсиз қолмаслигини кўрсатиш учун ушбу ракета ҳужумларини уюштирди», деяди эксперт Бектош Бердиев.
У Эроннинг бу ҳужуми ўзига мойил кучларни бир қадар руҳлантиришини ҳам кўрсатиб ўтади.
2024 йил апрел ойида ҳам Эрон Исроилга ҳаводан ҳужум уюштирганди. Апрел ойидаги ва 1 октябр кунги ҳужумлар орасида қандай фарқ бўлиши мумкин?
Таҳлилчи Эрон олдинги ҳужумида дронлардан фойдалангани, бу жараён аввалдан эълон қилингани, Исроил эса бунга тайёргарлик кўргани, бу сафарги ҳужум эса баллистик ракеталар билан амалга оширилганига эътибор қаратади.
«Америка разведкаси Исроилни баллистик ракеталар ҳужумидан огоҳлантирган эди. Ва шундай ҳужум амалга оширилди ҳам. Бу ракеталар 1 дақиқада 200 километрдан ортиқ масофага уча олади, уларнинг оғирлиги 350-400 килограммгача етади.
Ва уларнинг яна бир хусусияти – нишонга ядро каллакларини ҳам етказа олади. Исроил учиб келган ракеталар сони 200 дан ортиқ бўлганини билдирди, «Фаттоҳ» ва «Шаҳоб-3» каби ракеталар шулар жумласидан.
Энг аҳамиятлиси, Исроилнинг «Темир гумбаз» ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ҳам бу ракеталарнинг барчасини ушлаб қола олмади. Бу Эрон ракеталарининг тезлиги ва ҳажми билан боғлиқ бўлгани учун ҳам «Темир гумбаз» уларни тўхтатиб қола олмади», дейди у.
Исроил Эронга албатта жавоб беришини айтди, Бектош Бердиевнинг фикрига кўра, Исроил Эроннинг ҳарбий иншоотларига, Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг асосий биноларига ҳамда оятуллоҳ Хоминаийнинг бош қароргоҳига ҳужум уюштириб, жавоб зарбасини бериши мумкин.
«Исроилнинг ҳаводаги имкониятлари юқори, агар ракеталар билан ҳужумга ўтилса, бу баллистик ракеталар орқали амалга оширилади, шунингдек, F-35 самолётлари авиабомбаларни Ироқ ва Иордания устидан Эронга етказа олади.
Лекин Эроннинг ҳудуди анча катта бўлгани ҳам Исроил ракеталар ҳужумини аниқлик билан амалга оширишига тўсқинлик қилиши мумкин. Исроил Эронга эҳтимолий ҳужумини ўзини ҳимоя қилиш билан изоҳлаши ҳам мумкин. Ва бу ҳужум Ливан жануби, Сурия ва Ироққа ҳам таъсирини ўтказиши аниқ. Чунки Исроил Суриядаги Эрон учун жангчилар тайёрланадиган базаларни бомбардимон қилиб келмоқда. Шундан ҳам вазиятнинг боришини бир қадар тахмин қилиш мумкин», деган таҳлилчи. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди