date

"Челси" Аякс юлдузини 43,5 миллион еврога қўлга киритди

"Челси" Аякс юлдузини 43,5 миллион еврога қўлга киритди

Англиянинг машҳур клуби “Челси” ёш ва иқтидорли футболчи Йоррел Хато билан шартнома имзолади. Лондон жамоаси Нидерландиянинг “Аякс” клубидан 19 ёшли марказий ҳимоячини ўз таркибига қўшиб олди.

Расман эълон қилинган маълумотларга кўра, Хато билан тузилган келишув 2032 йилгача амал қилади. Бу трансфер “Челси”га, бонуслардан ташқари, 43,5 миллион евро атрофида тушган.

Ҳимоячи ўтган мавсумни жуда фаол ўтказди: у Эредивизияда 31та учрашувда майдонга тушиб, 2та гол урди ва 6та голли пас йўллади. Бундай натижалар Хатонинг ёш бўлишига қарамасдан, катта иқтидор эгаси эканини тасдиқлаб турибди.

Айни пайтда “Челси” клуби ёшлар салоҳиятига катта эътибор қаратмоқда ва бу трансфер ҳам шу сиёсатнинг бир қисми сифатида баҳоланмоқда. Хато келажакда жамоа ҳимоясининг асосий фигураларидан бирига айланиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Челси" Аякс юлдузини 43,5 миллион еврога қўлга киритди