date

Туркия ва Сурия янги ҳарбий ҳамкорликка тайёрланмоқда

Туркия ва Сурия янги ҳарбий ҳамкорликка тайёрланмоқда

Яқин Шарқдаги хавфсизлик ва геосиёсий мувозанат яна янги босқичга ўтмоқда, деб хабар берди aydinlik.com.tr. Туркия ва Сурия ўртасидаги музокаралар натижасида, Анқара Сурия ҳудудида учта ҳарбий база жойлаштириш бўйича шартнома тузишга яқинлашди. Мазкур келишув минтақада катта сиёсий ва ҳарбий резонанс туғдирмоқда.

Манба маълумотларига кўра, янги келишув доирасида турк ҳарбий инструкторлари суриялик хизматчиларга замонавий ҳарбий билим ва амалий кўникмаларни ўргатиш, маслаҳат бериш ҳамда Сурия армиясини ислоҳ қилишда яқиндан ёрдам кўрсатиши назарда тутилган. Шу билан бирга, икки давлат ўртасида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими, учувчисиз ҳаво аппаратлари ва ҳарбий технологиялар соҳасида ҳам қўшма фаолият олиб бориш имконияти кўриб чиқилаяпти.

Aydinlik нашрининг таъкидлашича, ушбу келишув минтақадаги вазиятга таъсир ўтказмай қолмайди. Турк ҳарбийлари сонининг кўпайиши Исроил ва бир қатор араб давлатларида жиддий хавотир ва муҳокамаларга сабаб бўлди. Чунки улар бу ўзгаришни минтақа кучлар мувозанати учун янги хавф ва синов сифатида баҳоламоқда.

Суриядаги учта янги турк ҳарбий базаси – Анқара ва Дамашқ ўртасидаги янги дўстона ҳамкорлик йўналишини намоён этса-да, минтақавий рақобат ва сиёсий динамикада яна бир бор кескинликни ошириш эҳтимолини ҳам тасдиқламоқда. Минтақадаги барча томонлар учун синовли ва тарихий давр бошланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркия ва Сурия янги ҳарбий ҳамкорликка тайёрланмоқда