Фото: AFP
Хитой 4 ноябр куни Жаҳон Савдо Ташкилотида (ЖСТ) ўзида ишлаб чиқарилган электр транспорт воситаларига Европа Иттифоқи (ЕИ) томонидан божхона тўловлари оширилгани туфайли баҳс бошлаганини эълон қилди. Бу ҳақда Politico хабар берди.
Пекин ўтган ҳафта Европа Иттифоқи Хитойнинг электромобил брендларига 8 фоиздан 35 фоизгача бож жорий этганидан кейин шундай йўл тутиши билан таҳдид қилган эди.
Европа Иттифоқи тарифларни бир йил давом этган текширувдан сўнг жорий этди, чунки хитойлик ишлаб чиқарувчилар «адолатсиз субсидиялардан фойда кўрмоқда».
Хитой Савдо вазирлиги «электр автомобил саноатини ривожлантириш манфаатларини ҳимоя қилиш ва яшил трансформация бўйича глобал ҳамкорликни таъминлаш учун Хитой Европа Иттифоқига қарши судга даъво киритди», деди.
ЖСТ расмийси шикоят берилганини тасдиқлади.
«Энди биз Хитойдан Европа Иттифоқи билан электр транспорт воситалари учун якуний компенсация божлари бўйича маслаҳатлашув сўрови олинганини тасдиқлашимиз мумкин», деди у.
Нашрнинг ёзишича, бу «Пекин ва Брюссел ўртасидаги савдо зиддиятларини кучайтирувчи сўнгги туртки». ЕИ яқин орада Хитойга музокаралар гуруҳини юбориши ва тарифлар бўйича муроса излаши кутилмоқда.
Октябр ойи охирида Еврокомиссия Хитойдан электромобиллар импортига беш йил муддатга компенсация божларини жорий қилди.
«Текширув шуни кўрсатдики, Хитойда электр транспорт воситаларининг қиймат занжири адолатсиз субсидиялардан фойда кўради, бу Европа Иттифоқи электромобил ишлаб чиқарувчиларига иқтисодий зарар етказиш хавфини туғдиради», деб хабар берди Еврокомиссия матбуот хизмати. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...