Фото: Alamy
Қуролланган босқинчилар Франциянинг Парай-ле-Мониа комуннасидаги музейдан миллий бойлик сифатида тан олинган қарийб 7 миллион евролик заргарлик буюмларини ўғирлаб кетди.
Комунна мэри Жан-Марк Несменинг сўзларига кўра, ўғирланган буюмлар парижлик заргар Жозеф Шоме томонидан 1904 йилда яратилган Via Vitae («Ҳаёт тарзи») экспонатининг бир қисми ҳисобланади. Композиция бриллиантлар ва бошқа қимматбаҳо тошлар, мармар, олтин ва фил суяги билан безатилган 138 та бўлакдан иборат. Санъат намунасида Исо Масиҳнинг ҳаёт босқичлари тасвирланган.
Фото: Alamy
Қайд этилишича, ўғирлик 21 ноябр куни кундузи содир бўлган. Босқинда тўрт киши иштирок этган: уч нафари музейга кирган, бир нафари ташқарида турган. Аввалига жиноятчилар ҳавога ўқ узган, кейин эса экспонат сақланган ҳимоя ойнасида тешик ҳосил қилган. Шундан сўнг улар тешик орқали тилла буюмлар ва фил суяклари, шунингдек, зумрад билан безатилган тақинчоқларни чиқариб олган.
Заргарлик буюмларини қўлга киритган ўғрилар мототциклларга ўтириб, жандармлардан беркинган. «Бу Парай-ле-Мониа ва мамлакат мероси учун улкан йўқотиш», — дейди мэр.
Ўғирлик содир этилган вақтда музейда 20 нафар ташриф буюрчи ва муассаса ходимлари бўлган, уларнинг ҳеч бирига шикаст етмаган.
Маълумотларга кўра, Франциядаги ушбу музейдан 2017 йилда олтиндан ясалган иккита тож ҳам ўғирлаб кетилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Олимлар Ойнинг орқа томонидан олинган тупроқ намуналарини ўрганди