
Навоий вилоятининг Хатирчи туманида жойлашган “N.S.2020” МCHJ'га қарашли дўкон эгаси оддий савдо жараёнида 20 минг сўмлик қалампир учун чек уриш ўрнига 2 миллиард сўмлик чек чиқариб юборган.
Англашилмовчилик натижасида тадбиркор катта миқдордаги солиқ қарздорлиги билан юзма-юз келган. У хатони тузатиш учун чекни бекор қилишни сўраб солиқ бошқармасига мурожаат қилган, бироқ унга “тизимдаги маълумотлар таҳрирланмайди” деган жавоб берилган.
Муаммо ҳал этилмагач, иш Хатирчи туман адлия бўлими томонидан судга олиб чиқилган. Аризада Навоий вилоят солиқ бошқармасининг 2025-йил 17-апрелдаги қарори — чекни таҳрирламаслик ҳаракати қонунга зид экани кўрсатиб ўтилган.
Натижада Навоий туманлараро маъмурий суд солиқ бошқармаси мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб топди ва тадбиркор фойдасига ҳал қилув қарори чиқарди.
Қалампир учун 2 миллиард сўм: тадбиркорнинг тасодифий хатоси судгача етди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар