
“Bloomberg Billionaires Index” ҳисоботига кўра, 2025 йил бошидан бери Россиянинг энг бой тадбиркорлари умумий ҳисобда 22 миллиард долларга бойиган.
Энг катта молиявий ўсишга эга бўлганлар орасида:
- Алексей Мордашов (“Severstal” эгаси) — бойлигини 4,84 млрд долларга ошириб, 28,1 млрд долларга етказди.
- Алишер Усмонов — 4,86 млрд доллар фойда билан 18,1 млрд доллар капиталга эга бўлди.
- Павел Дуров (“Телеграм” асосчиси) — йил бошидан буён 3,71 млрд доллар топиб, бойлигини 14,7 млрд долларга етказди.
Шу билан бирга, айрим россиялик миллиардерларда бойлик камайгани қайд этилган. Масалан, Владимир Лисин (Новолипеск металлургия комбинати раҳбари) 2,86 млрд доллар йўқотган, натижада унинг бойлиги 23 млрд долларга тушган.
Bloombergънинг “Billionaires Index” рейтинги дунё миқёсида энг бой инсонларнинг молиявий ҳолатини реал вақт режимида кузатиб боради. Экспертлар фикрича, бу йил Россиялик сармоядорлар учун металлургия, хомашё ва технология секторларидаги нархларнинг ўсиши асосий омил бўлган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар