
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили матбуот хизмати маълумотига кўра, 31-октябр куни Фарғона вилоятида "Аёллар ва болаларни қўллаб-қувватлаш маркази"нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу марказ "Меҳржон" нодавлат ташкилоти томонидан ташкил этилган.
Лойиҳа БМТ Тараққиёт дастури ва Адлия вазирлиги кўмаги билан амалга оширилган "Қонун устуворлигини мустаҳкамлаш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш" махсус дастури доирасида амалга оширилди. Янги марказ зўравонлик қурбонларига вақтинчалик бошпана тақдим қилиш билан бирга, уларга психологик, ижтимоий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатади.
Шунингдек, муассасада оилавий низоларни ҳал этиш, зўравонликдан азият чекканларни ижтимоий мослаштириш ва аёллар ҳамда болаларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган махсус тадбирлар ўтказилади. Таъкидлаш жоизки, жорий йилда Омбудсман томонидан "Тенглик ва ҳурмат" платформаси ишга туширилган бўлиб, у орқали гендер тенглигини таъминлаш ва зўравонлик қурбони бўлган аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган зарурий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Фарғонада аёллар ва болалар маркази очилди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг