Аёллар мустақиллиги туғилиш даражасига таъсир қилмоқда

1 дақиқа ўқиш2.4K
Аёллар мустақиллиги туғилиш даражасига таъсир қилмоқда

Иқтисод бўйича Нобель мукофоти соҳиби Клаудия Голдиннинг янги тадқиқотига кўра, дунёда туғилиш даражасининг пасайиши аёлларнинг мустақиллиги билан боғлиқ. Тадқиқотда таъкидланишича, ҳозирги кунда кўплаб аёллар турмуш ёки давлат қўлловисиз ўз ҳаётини қурмоқда ва бу жараён демографик кўрсаткичларга бевосита таъсир этмоқда.

Олимнинг сўзларига кўра, аёллар таълим, касб танлаш ва репродуктив назорат имкониятларидан фаол фойдаланаётгани туғилишни қисқартирган. Илгаригидек, иқтисодий ўсиш аҳоли кўпайишига олиб келмаяпти — масалан, Швеция ва АҚШда туғилиш даражаси юқори бўлса-да, Греция ёки Жанубий Кореяда у анча паст.

Бугунги кунда дунё давлатларининг ярмидан кўпида туғилиш коэффициенти 2,1 даражадан паст бўлиб, бу аҳолининг табиий янгиланиши учун етарли эмас. Қизиғи, бу мамлакатларда сайёра аҳолисининг қарийб икки уч қисми истиқомат қилади.

Голдин таъкидлаганидек, муаммонинг асосий сабаби — уй ишлари ва бола парвариши борасида эркак ва аёллар ўртасидаги кутилмалар номутаносиблиги. Аёллар тенгликни хоҳламоқда, аммо жамиятда ҳали ҳам анъанавий ролларга интилиш кучли. Бу ҳолат айниқса тез индустриал ривожланган мамлакатларда — Япония, Корея, Италия ва Испанияда яққол кўзга ташланмоқда.

Тадқиқотда АҚШ мисолида ҳам бундай ўзгаришлар 1970 йиллардаёқ бошлангани айтилади. Масалан, 1950 йилда туғилган ва университет дипломига эга аёллар орасида ўртача фарзанд сони 1,64 гача тушган.

Муаллифнинг фикрича, бу тенденциянинг илдизи “тузилмавий тўсиқлар”да — болаларни парвариш қилиш учун етарлича давлат ёрдами бўлмаганида аёллар оила қуришдан кўра мустақил ҳаётни афзал кўради. Аммо агар бундай қўллаб-қувватлаш тизими мустаҳкам бўлса, аёллар нафақат иш бозорида фаол бўлади, балки оилаларда ҳам барқарорлик ва тенглик таъминланади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?