
Тошкент шаҳрида уй-жой ижараси билан боғлиқ ғайриоддий ҳолат аниқланиб, ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама келтириб чиқарди. Давлат солиқ қўмитаси “E-ijara” электрон тизими орқали ўтказилган мониторинг натижасида 24 квадрат метр майдонга эга бўлган хонадонга жами 35 нафар фуқаро рўйхатга қўйилгани маълум бўлди.
Таҳлил давомида аниқланишича, ушбу квартира эгаси икки нафар талаба билан расмий ижара шартномаси тузган, бироқ ҳар бирига атиги 0,5 квадрат метр майдон тўғри келган. Шунга қарамай, улардан ҳар бири ойига 1,5 миллион сўмдан ижара тўлови тўлаб келган.
Энг ажабланарлиси — бу манзилда қўшимча яна 33 киши ҳам рўйхатга олинган. Натижада ҳар бир фуқаро улушига ўртача 0,7 квадрат метр яшаш жойи тўғри келган. Солиқ органлари бу рақамни “мебель столи майдонидан ҳам кичик” деб атади.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, амалдаги ижтимоий меъёрларга кўра, бир киши учун минимал яшаш майдони камида 16 квадрат метр бўлиши керак. Шу боис, бу ҳолат нафақат қонуний меъёрларга зид, балки инсон саломатлиги ва хавфсизлиги нуқтаи назаридан ҳам хавфли ҳисобланади.
Давлат солиқ қўмитаси хабарида айтилишича, бундай ҳолатлар кейинги пайтларда кўпаймоқда. Айрим уй эгалари “E-ijara” тизими орқали сунъий рўйхатга олиш ёки солиқдан яшириш мақсадида бир нечта шахсларни бир манзилда қайд этиб келмоқда.
Бир уйда 35 киши: Тошкентда 24 квадрат метрли “рекорд” хонадон аниқланди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар