4
Сурия: Ҳалабда ҳукумат қўшинлари қолмади, исёнчилар юриши Россия авиазарбалари остида давом этмоқда
Фото: Getty Images
Мухолифат кучлари Суриянинг тўртинчи йирик шаҳри бўлмиш Ҳама яқинидаги қишлоқларга етиб келган, деб хабар бермоқда Суриядаги инсон ҳуқуқларига риоя этилишини мониторинг қилиш маркази (SOHR).
SOHR кузатувчилари хабар беришича, сўнгги соатларда Башар Асад ҳукумати каттагина қўшимча куч юбориб, Тайбат ал-Имом шаҳрида ҳамда Ҳама вилояти шимолидаги Ҳаттоб ва Суран посёлкаларида, шунингдек, вилоят шимоли-ғарбидаги асосан христианлар истиқомат қилувчи Ас-Сукайлабия ва Махрада шаҳарларида мудофаа чизиғи ташкил этган.
AFP агентлиги манбаси ҳукумат қўшини Ҳалабни бутунлай тарк этганини маълум қилган. Суриянинг иккинчи йирик шаҳри энди деярли тўлиқ «Ҳайят Таҳрир аш-Шом» ва Туркия таъсиридаги тузилмалардан иборат бўлган мухолифатчилар томонидан назорат қилинмоқда. Айрим туманлар курд кучлари назорати остида.
Идлиб ва Ҳама Ҳалабдан жанубда жойлашган. Мухолифат кучлари вилоятнинг катта қисми, жумладан унинг шимоли-ғарбидаги шу номли маркази Идлиб шаҳри устидан назорат ўрнатган.
Идлиб ўққа тутилиши оқибатлари. Фото: AFP
Сурия мудофаа вазирлиги ҳукумат исёнчи кучлар устига қарши ҳужум бошлашга тайёрланаётганини маълум қилган. Вазирликнинг фейсбукдаги саҳифасида жойлаштирилган хабарда айтилишича, Россия ва Сурий ҳарбий самолётлари мухолифатнинг Идлиб ва Ҳамадаги позициялари бўйлаб навбатдаги авиазарбаларни йўллаган.
SOHR маълумотига кўра, Россия авиацияси Идлибдаги қочқинлар лагери бўйлаб беш бор зарба йўллаган, бунинг натижасида камида саккиз киши ҳалок бўлган.
Кейинроқ SOHR россияликларнинг самолётлари Ҳалабдаги Университет ҳоспитали бўйлаб тўрт бор авиазарба йўллагани, натижада беш киши ҳалок бўлгани, қурбонлар орасида тинч аҳоли вакиллари борлигини маълум қилди.
Суриядаги урушаётган томонларни яраштириш бўйича Россия марказининг кечқурунги ҳисоботида шифохонага ҳужум ҳақида ҳеч нарса дейилмаган. Унда ўтган кун давомида Ҳалаб, Ҳама ва Идлиб вилоятлари бўйлаб ракета-бомбали зарбалар йўллангани айтилган.
2019 йилда New York Times газетаси Россия авиацияси Суриядаги тўртта шифохонани мўлжаллаб йўллаган зарбаларни ҳужжатлаштирганди, аниқ координаталар уларга бундай ҳужумлардан сақланиш учун олдиндан берилганди.
Ҳалаб 2016 йилга қадар суриялик исёнчиларнинг асосий таянчи саналган, шаҳар ҳукумат қўшинларининг Россия авиацияси кўмагида уюштирган шиддатли ҳужумларидан кейин эса қулаган. Суриялик исёнчилар (масалан, Украина мунтазам армиясидан фарқли ўлароқ) ҳеч қачон ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларига эга бўлмаган, бу эса Россия Ҳаво-космик кучлари самолётлари уриб туширилишидан қўрқмасдан ҳаракатланишига имкон берган.
Исёнчилар ҳозирда эгаллаб турган ҳудудларини Асад ва унинг иттифоқчилари ҳаво кенгликларини назорат қилаётган шароитда ўз қўлида ушлаб қолиши ёки йўқлигини айтиб бўлмайди.
Шанба куни кечқурун Башар Асад илк бор бўлаётган ҳодисалар юзасидан муносабат билдирди. У камералар қаршисида кўриниш бергани йўқ, аммо унинг офиси қуйидагича баёнот тарқатди.
«Сурия барча террорчилар ва уларни қўллаб-қувватловчилар қаршисида ўз барқарорлиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишда давом этмоқда, — деган Асад Бирлашган Араб Амирликлари раҳбарияти билан телефон орқали сўзлашувда. — У ўз дўстлари ва иттифоқчилари ёрдамида, террорчиларнинг ҳужумлари қанчалик фаол бўлишидан қатъи назар, уларни мағлуб этиш ва яксон қилишга қодир».
Сурияда ҳарбий ҳаракатлар авж олиши минтақавий ва халқаро хавфсизликка таҳдид солади, деди якшанба куни БМТ элчиси Гейр Педерсен.
«Мен Сурия ва манфаатдор бўлган бошқа томонларни қон тўкилишига йўл қўймаслик ва Хавфсизлик кенгашининг 2254-резолюциясига мувофиқ тарзда сиёсий ечимга эътибор қаратиш учун шошилинч ва жиддий сиёсий ҳамкорлик қилишга чақираман», — дея Педерсеннинг баёнотидан иқтибос келтирган AFP.
«Мен бир неча бор Суриядаги эскалация хавфидан огоҳлантирдим… Сурия томони ёки мавжуд ўйинчилар Сурия можаросини ҳарбий йўл билан ҳал қила олмаслигидан», — деган у.
БМТнинг 2015 йил қабул қилинган 2254-резолюцияси Сурияда сиёсий ўтиш даври учун «йўл харитаси», жумладан, умуммиллий ўт очишни тўхтатиш, янги конституция лойиҳасини ишлаб чиқиш ва БМТ кузатуви остидаги сайловларни ўтказишни ўз ичига олган.
Бу вақтда Эрон ташқи ишлар вазири Дамашққа йўл олган, у ердан — Суриядаги айрим исёнчи кучларни қўллаб-қувватловчи Туркияга боради.
Анқара Асад анчадан буён инкор этиб келаётган музокараларга ундаши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия мудофаа вазири Андрей Белоусов КХДР раҳбари билан учрашди
Қайси навли мандаринлар энг ширин бўлади?
Эрдўғон БМТни ислоҳ қилишга чақирди
Украиналик аскарлар Россия билан музокаралар олиб боришни исташмоқда
АҚШ Грузия билан стратегик ҳамкорликни тўхтатди
Қон босимини қандай қилиб доим меъёрда ушлаб туриш мумкин?
Сурия президенти Башар Асад мураккаб вазиятга изоҳ берди
Британия транспорт вазири кичик ёлғон туфайли истеъфога чиқди