
Фото: Reuters
Хитой ва Буюк Британия олимларидан иборат халқаро гуруҳ инсон қонининг майда тузилмаларини уч ўлчамли усулда яратишнинг янги йўлини ишлаб чиқди, бу келажакда дориларни синовдан ўтказишда ҳайвонлардан фойдаланишни тўхтатишга хизмат қилади, дейилади Angewandte Chemie журналида чоп этилган мақолада.
PRINCESS номини олган янги усул ДНК-гидрогел типидаги биоматериалдан фойдаланади. Бу эса унга инсон сочидан ҳам ингичка — 70 микрометрли микротомирлар тармоғини ҳам босиб чиқариш имконини беради.
Ихтиро муаллифларининг сўзларига кўра, мазкур моделнинг жорий этилиши нафақат инсонийлик жиҳатдан тўғри, балки тадқиқотнинг анча самарали ва аниқ ўтишини таъминлашга ҳам хизмат қилади.
«Ҳайвонлар устида синов ўтказиш ҳар доим ҳам инсоннинг дорига бўлган реакциясини яхши башорат қила олмайди, шунинг учун инсонни текширишнинг янада реал механизмини ишлаб чиқиш керак ва микротомирлар бунинг асосий жиҳатига айланади», — дейди Буюк Британиядаги Стратклайд университети порфессори Уилям Шоу.
Мутахассисларнинг ҳисоблашича, уларнинг кашфиёти регенератив тиббиётда ҳам ютуқларга эришиш имконини беради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар