06:48 / 03.01.2025
16

2025 йилда туғилганлар янги «Бета авлоди»нинг илк вакиллари бўлади

2025 йилда туғилганлар янги «Бета авлоди»нинг илк вакиллари бўлади
Фото: mccrindle.com.au
2025 йилда янги авлод дунёга келади ва 2039 йилгача туғилган барча болалар «Бета авлоди» деб номланади. Улар технология билан ажойиб интеграцияларни ва улкан маданий ўзгаришларни кўрадилар. Бу ҳақда социолог ва футуролог Марк МакКриндл хабар берди. У «Алфа авлоди» (2010 ва 2024 йиллар оралиғида туғилган одамларнинг ижтимоий онгли, технологияни яхши биладиган авлоди) атамасини ўйлаб топган олим ҳисобланади.

Авлодларни таҳлил қилишнинг ушбу услуби одамларни туғилган йилига қараб гуруҳларга ажратади. Бу эса уларнинг муносабати ва хатти-ҳаракатларини шакллантирадиган маданий, технологик ва ижтимоий таъсирларни тушуниш учун хизмат қилади. Одатда, ҳар бир авлод даври тахминан 15 йил давом этади ва дунёдаги сезиларли ўзгаришларни, одамларнинг умумий қадриятларини акс эттиради.

Янги «Бета» авлод «Милленниаллар» (1980-1994 йилларда туғилган) ва Z авлоди (1995-2009 йилларда туғилган) фарзандларидир. Бу иккала авлод ҳам тобора кўпроқ технологияга бойиган дунёси билан ажралиб турган - бу тенденция йил сайин кучайиб бораверади.

«Алфа авлоди» ақлли технологиялар ва сунъий интеллект (СИ) таъсирида шаклланган бўлса-да, «Бета авлоди» СИ ва автоматлаштириш жараёнлари кундалик ҳаётга тўлиқ интеграциялашган дунёда яшайди. Шундай қилиб, уларнинг рақамли ва физик дунёни идрок этиши деярли бир-биридан ажралмас бўлади.

«Улар [Бета авлоди] кундалик ҳаётнинг стандарт жиҳатлари сифатида кенг кўламли автоном транспорт воситалари, тақиладиган соғлиқни сақлаш технологиялари ва ажойиб виртуал муҳитлар билан таниш биринчи авлод бўлиши мумкин. Уларнинг шаклланиш йиллари шахсийлаштиришга кўпроқ эътибор қаратилиши билан ажралиб туради – СИ алгоритмлари уларнинг таълим олиш, харид қилиш ва ижтимоий ўзаро таъсирларини бугунги кунда биз тасаввур қила бошлаган усулларга мослаштиради», деди Марк МакКриндл.

Бошқа томондан, «Бета авлоди»га Интернетнинг айрим жиҳатларига нисбатан ўсиб бораётган шубҳалар ҳам таъсир қилади. Улар ижтимоий тармоқларда «катта бўлган», лекин уларнинг салбий таъсирини яхши тушунган ота-оналар томонидан тарбияланган биринчи авлод бўлади.

«Z авлоди (1995-2009 йилларда туғилганлар) ота-оналари фарзандларининг экран олдида ўтириш ва ишлаш вақтини чеклаш ўзлари учун устувор аҳамиятга эга эканлигини кўпроқ тушунишади (Z авлод ота-оналарининг 36 фоизи, «Миллениал» ота-оналарнинг 30 фоизи). Z авлод экрандан фойдаланиш вақтининг афзалликларини кўради, бироқ унинг салбий томонларини ҳам бирдек кўради ҳамда болаларнинг ундан фойдаланишига қарши бўлади», деб қўшимча қилди Маккриндл.

2035 йилга бориб, «Бета авлоди» дунё аҳолисининг 16 фоизини ташкил қилади ва уларнинг аксарияти XXII асргача яшаши кутилмоқда.

Уларнинг дунёси иқлим ўзгариши ва глобал демография каби долзарб ижтимоий муаммолар туфайли шаклланган олдинги авлодлардан сезиларли даражада фарқ қилади. Уларнинг ушбу масалаларга ёндашуви, эҳтимол, хилма-хиллик ва тенглик каби идеалларни қўллаб-қувватлаш билан машҳур бўлган «Миллениал» ва «Z авлоди» ота-оналарининг қадриятлари асосида шаклланиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 2025 йилда туғилганлар янги «Бета авлоди»нинг илк вакиллари бўлади