date
views 365

Океанда пластикни “ейиш”га қодир замбуруғлар топилди!

Океанда пластикни “ейиш”га қодир замбуруғлар топилди!
Инсониятни қутқарадиган замбуруғлар? Бу фантастика эмас – илм-фан ҳақиқати!

Пластик чиқиндилар бутун инсоният учун энг оғриқли муаммолардан бирига айланиб бўлди. Ҳар йили океанларга юз минглаб юк машинасига тенг пластик ташланади. Улар парчаланмайди, йиллар давомида микропластикка айланиб, сув жониворлари ҳаётини хатар остига қўяди. Аммо бу фалокатни тўхтатиш йўли топилди. Ким деб ўйлайсиз? – Замбуруғлар!

Гап нима ҳақида?

Ҳавайи университети олимлари ёғочни парчалайдиган 68 турдаги денгиз замбуруғини синовдан ўтказди. Мақсад — уларни пластик “ейишга” ўргатиш!

Тадқиқот давомида олимлар полиуретан (масалан, поролон, тиббий қопламалар ва турли саноат маҳсулотларида учрайдиган пластик тури)ни идишларга суртиб, қайси замбуруғ тури уни тезроқ парчалай олишини кузатишди.

Натижа ҳайратланарли!

Синовга жалб қилинган замбуруғларнинг 60 фоизи пластикни муваффақиятли парчалади!

Айрим турлар эса уч ой ичида бу қобилиятни 15 фоизга оширди.

Тадқиқот муаллифи Роня Штайнбох айтади: “Биз кутмаган даражада ижобий натижалар олдик. Замбуруғлар шунчалик тез мослашдики, келажакда уларни пластик тозалаш жараёнида фаол қўллаш мумкин бўлади”.

Пластикга қарши кучли қурол!

Бугунги кунда океанларни пластикдан тозалаш бўйича турли усуллар қўлланилаётган бўлса-да, табиий парчалатувчилар – замбуруғлар каби биологик агентлар энг самарали йўллардан бирига айланиши мумкин.

Табиат ўз ечимини топади! Океанларимиздаги пластик мусорни йўқ қилиш йўлида бундай кашфиётлар – бугунги кундаги энг муҳим илмий ютуқлардан бири. Агар шундай замбуруғлар кенг миқёсда ишлатила бошланса, инсоният нафақат сув манбалари, балки бутун сайёрани асраб қолиши мумкин!

Zamin.uz мухлисларига савол:
Агар сизда имконият бўлса, табиатни асраш учун қандай ташаббусга қўл урган бўлардингиз?
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг